• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Лейкемия: Касалликнинг билиш зарур бўлган 15 та дастлабки аломати

    Лейкемия – қон ва суяк илиги саратонининг турли шаклларининг умумий номи. Ҳар йили юз минглаб одамларга даҳшатли ташхис қўйилади, уларни кўпинча 15 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Лейкемия – бу охири ўлимга олиб борувчи касаллик, лекин ўз вақтида даволаниш билан кўпинча соғайишга эришиш мумкин.

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos

    Шунингдек, ҳар ўн йилликда олимлар тобора кўпроқ самарали дори топишга муваффақ бўлмоқда: масалан, ўтган асрнинг 50 йилларида лейкемия ташхиси қўйилган беморларнинг атиги 14 фоизи беш йил ёки ундан кўпроқ яшаган, ҳозир улар 60 фоизга етган. Бундан ташқари, бугунда бир вақтнинг ўзида бир нечта дорилар синовдан ўтказилмоқда. Аммо бошқа саратон шаклларида бўлгани каби даволанишнинг муваффақияти ҳам касалликнинг қанчалик тез аниқланишига боғлиқ. Лейкемиянинг 4 та асосий тури мавжудлигига қарамай, аксарият аломатлар бир хил ва уларни билиш ҳар бир инсон учун жуда муҳим.

    Лейкемия белгилари:

    Чарчоқ ва заифлик

    Доимий чарчоқ ҳисси, айниқса кучайиши – бу аломатни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Кўпинча саратон касаллигининг турли хил шаклдагилари кузатилади ва лейкемия ҳам бундан мустасно эмас. Чарчоқ даражаси енгилдан то чидаб бўлмас даражагача ўзгариши мумкин, лекин ҳар ҳолда, кундалик иш одатдагидан кўра чарчаб қолса, шифокорга кўринишга арзийди.

    Нафас қисилиши

    Оғир, вақти-вақти билан нафас қисилиши, нафасни ушлаб турган куч – буларнинг ҳаммаси шифокор кўригидан имкон қадар тезроқ ўтиш учун сабабдир. Лейкемия билан бирга кечадиган анемия нафас қисилишига олиб келиши мумкин, чунки ўпкага кислород етмайди ва у нормал ишлай олмайди.

    Кўкаришлар

    Лейкемия билан қондаги тромбоцитлар сони кескин камаяди ва қон ивишидаги муаммолар бошланади ва буларнинг барчаси танада кўкаришлар пайдо бўлишига олиб келади. Агар бемор ҳеч қандай жароҳат олмаган бўлса ҳам, қўл ва оёқларда кўкаришлар пайдо бўлиши мумкин ва бу жуда хавфли аломатдир.

    Қон кетиши

    Бурун, милк, ичакдан қон кетиши – буларнинг барчаси тромбоцитлар етишмаслиги ва қон ивиши муаммолари намоён бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида лейкемиянинг кучли шаклларини кўрсатиши мумкин.

    Тери остидаги кичик қизил доғлар

    Тўлиқ оғриқсиз кичик қизил тошмалар тромбоцитлар сонининг пастлигидан далолат беради. Кўпинча улар оёқ, билак каби жойда пайдо бўлади ва лейкемия аломати бўлиши мумкин.

     Милк шишиши

    Лейкемиянинг энг аниқ аломати – милкнинг катталашиши, шишиши. Агар бу содир бўлса, милк шишиб кетади ва бемор оғзида нохуш ҳидлар пайдо бўлади.

    Иштаҳа йўқолиши

    Лейкемиянинг белгиларидан яна бири – талоқнинг катталашиши. Шишган орган ошқозонни сиқиб қўйиши мумкин, натижада беморнинг қорни тез тўяди ва иштаҳаси бўлмайди

    Қориннинг юқори қисмида оғриқ ёки ноқулайлик

    Талоқнинг катталашиши кўпинча беморларга қориннинг юқори қисмида ҳам ноқулайлик ёки оғриқни келтириб чиқаради. Баъзида оғриқ ўткир ва жуда кучли бўлиши мумкин. Лекин бу соҳада доимий ноқулайлик сезилса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

    Ҳарорат ва титроқ

    Бу аломат лейкемия билан оғриган беморларнинг қарийб тўртдан бирида учрайди, лекин уни ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак. Бундан ташқари, юқори ҳарорат инфекцияни ва иммунитетнинг заифлашишини кўрсатиши мумкин, бу ҳам лейкемия билан боғлиқ.

    Тунда терлашнинг кучайиши

    Агар чойшаб эрталаб ҳўл бўлса, шифокор ҳузурига бориш керак. Тунда терлашнинг кўпайиши оққон билан кечадиган инфекцияларга боғлиқ бўлиши мумкин.

    Бош оғриғи

    Тез-тез бош оғриғи, агар оғриқ худди бошга зарба бергандек туйилса, оққон анемияси белгиси бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кучли бош оғриғи хавфли интракраниал қон кетишининг белгиси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳеч қандай ҳолатда оғриққа дош бермаслик ёки уни таблеткалар билан қолдиришга уринмаслик керак, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

    Ғайриоддий рангпарлик

    Бу аломат, қоида тариқасида, чарчоқ, нафас қисилиши ва оқаришдан кейин пайдо бўлади ва лимфатик анемия ривожланиши ҳақида огоҳлантиради. Ғайриоддий, носоғлом рангпарлик – шифокорга бориш учун сабабдир.

    Суяк оғриғи

    Бу оққон ҳужайралари суяк илигига зарар етказишини кўрсатадиган ва камдан-кам учрайдиган аломат. Суяк оғриғи ёки заифлиги – бу аломатни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

    Лимфа тугунлари шишиши

    Бу лейкемиянинг биринчи белгиларидан бири бўлиб, унга тез-тез эътибор қаратилади. Қўлтиқ ости, бўйин соҳасидаги лимфа безларининг оғриқсиз шишиши юқумли касалликлар нормаси ҳисобланади. Аммо агар улар узоқ вақт кетмаса, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

    Тери тошмаси

    Лейкемия билан касалланган ҳар йигирманчи беморда тери тошмаси кузатилган. Бу аллергик реакцияга ўхшаб кетиши мумкин, тошма ҳар хил шакл ва ўлчамда бўлади. Лекин уларнинг умумий жиҳатлари бор: тошма катталашиб, терининг тобора каттароқ жойига тарқалади.

    Лейкемия босқичлари

    1. Лимфа тугунлари катталашган симптом. Одам оққон ривожланишининг бу белгисини ўзи сезиши мумкин.
    2. Лимфоцитлар сонининг кўпайиши натижасида органлар катталашади: жигар ёки талоқ.
    3. Анемия ривожланади, гемоглобин 10 бирликдан пастга тушади.
    4. Тромбоцитлар сони 100 мингдан пастга тушади, бу ҳолат тромбоцитопения дейилади.
    Лейкемия ташхиси

    Ташхис қўйиш учун шифокор анамнез йиғади, беморда нима шикоят борлигини ва қариндошлари орасида саратон касаллиги борлигини аниқлайди. Лимфа тугунларини, талоқ ва жигар майдонини улар катталашганми ёки йўқлиги текширилади. Кейинги босқич – беморни текшириш.

    • Клиник қон текшируви. Касалликда оқ қон ҳужайралари кўпайиши ва бошқа қон ҳужайралари сони камайиши мумкин.
    • Коагулограмм ёки қон ивишини текшириш.
    • Иммунограмма, яъни иммунитет тизимини ўрганиш.
    Лейкемия тури ва босқичини батафсилроқ аниқлаш учун таҳлилларга қуйидагилар қўшилади:
    • Суяк илиги биопсиясидан понксиён ёрдамида олинган биоматериалнинг гистологияси.
    • Лимфа тугунлари биопсияси.
    • Орқа миянинг понксиёни: шу тариқа етилмаган қон ҳужайралари аниқланади ва турли кимётерапия дориларига сезувчанлиги текширилади.
    • Органларнинг ультратовуш текшируви.
    • КТ (компьютер томографияси) ёки МРИ (магнит-резонанс томография).
    Касалликнинг даволаш босқичлари

    Даволашнинг муваффақияти кўп омилларга боғлиқ. Саратон қанчалик эрта аниқланса, беморнинг соғайиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Текширув ва ташхисдан сўнг шифокорлар даволаш режасини тузади, унга қуйидагилар кириши мумкин:

    • Кимётерапия. Тананинг барча қисмларида ғайритабиий ҳужайралар ва ўсимталар шаклланишларни йўқ қилади.
    • Нур терапия. Ионлаштирувчи нурланишнинг юқори дозалари ёрдамида саратон ҳужайралари вайрон бўлади, бунинг натижасида лимфа тугунлари ва талоқ олдинги ҳажмига қайтади. Даволашнинг бу тури суяк илиги ва илдиз ҳужайралари трансплантациясидан олдин амалга оширилади.
    • Таргет терапия. У асосан сурункали миелоид лейкемия учун ишлатилади. Таргет терапия билан бир қаторда кимётерапия ва интерферон терапияси ўтказилади.
    • Суяк илиги трансплантацияси. Бу тўлиқ даволанишга олиб келадиган даволанишнинг ягона тури. Яқин қариндошлар донор сифатида иштирок этишлари мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Одатий аммо жиддий касалликлардан дарак берувчи 10 симптом
    • Хавфли қуёш: Тери саратони ва унинг сабаблари ҳақида муҳим маълумотлар
    • Организмда саратон ривожланаётганидан дарак берувчи 9 симптом
    • Саратоннинг олдини олиш учун нима ейиш ва емаслик керак?

    03.10.2021, 11:56   Изоҳ (0)   32929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қондаги қанд миқдорини оширадиган 6 одат

    02.10.2021, 21:50

    Экспертлар қаҳва ичиш учун энг яхши вақтни маълум қилди

    02.10.2021, 11:54

    Билиб қўйган яхши: юрак ишемик касалликларига хос бўлган 5 симптом

    30.09.2021, 19:57

    Диққатни жамлашга ёрдам берадиган 5 маҳсулот

    30.09.2021, 15:58

    Эшитиш қобилиятининг сусайишига таъсир қиладиган одат ва буюмлар

    29.09.2021, 10:59

    Ҳар бир аёл билиши керак бўлган поликистозга хос 8 симптом

    28.09.2021, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.