Туркияда Бейхан Мутлу исмли 50 ёшли эркак дўстлари билан ўрмонда ичкилик ичиб ўтириб, кутилмаганда чакалакзорга кириб кетган, деб хабар беради Esquire.
Мутлуни мустақил қидириб топа олмаган рафиқаси ва танишлари полицияни ёрдам чақирган. Қидирув ишларига қутқарув отряди жалб этилган. Қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан кўп ўтмай полициясига маҳаллий аҳоли ёрдамга келган ва улар орасида Мутлу ҳам бўлган.
Қидирувлар бир неча соат — эркак қутқарувчилар унинг исмини айтиб бақираётганини эшитиб қолмагунча давом этган. Ўшанда у «Кимни қидиряпмиз? Мен шу ердаман», дея жавоб қайтарган.
Мутлу қандай қилиб ўрмондан чиқиб олгани номаълум, унинг дўстлари эса қутқарув гуруҳига Мутлу келиб қўшилганини сезмаган ҳам. Қидирув ишлари якунлангач, полиция эркакни уйига олиб борган.
Изоҳ (0)