АҚШда Лу лақабли енотсимон този (кунхаунд) дунёдаги энг узун қулоқларга эга ит дея тан олинди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби сайтига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Лу ўзини Пейж Ольсен исмли ветеринар боқиб олгунига қадар бошпанасиз ҳайвонлар сақланадиган масканда яшаган. Аёл итнинг қулоқларига тезда эътибор берган ва коронавирус пандемияси вақтида уни ўлчаб кўрган.
Таъкидланишича, Лунинг қулоқларини ҳар бирини узунлиги 34 сантиметрни ташкил этади.
Ит эгасининг сўзларига кўра, енотсимон тозилар узун қулоқлари ерда судралиб, ит бирор из ортидан кетаётганида ҳидни «фаоллаштиради». Бу кунхаундларга бошқа итлар сеза олмайдиган жуда эски, «совуқ» изларни топиш имконини беради.
Ольсеннинг сўзларига кўра, Лунинг қулоқлари алоҳида парвариш талаб қилмайди: у ойда бир марта қулоқлар тозалигини текшириб туради, қишда эса қорга ўралашмаслиги учун боғлаб қўяди.
Аввалроқ Британияда дунёдаги энг катта қуён ўғирлаб кетилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Дунёдаги энг машҳур скейтбордчи ит ўлди
Изоҳ (0)