Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ҳаракатланаётган Lacetti’нинг газ баллони портлаб кетди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 29 сентябрь куни соат 08:05 да туманнинг Мустақиллик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомобилининг газ баллонида ёрилиш юзага келган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган.
Маълумот учун, автомашинада фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда. Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган.
«Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Жиззахда заправкадан чиққан «Газель» юк машинаси газ баллони портлаб кетгани, Навоийдаги газ-заправкада портлаш содир бўлгани, Навоийдаги заправкада Labo ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)