2021 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 9,2 миллион долларга тенг бўлган 501 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Электромобил импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 428 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган. 2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга асосан қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилинган:
- Хитой — 443 та;
- Туркия — 24 та;
- Литва — 13 та;
- Германия — 7 та;
- АҚШ — 6 та;
- Жанубий Корея — 5 та;
- Испания — 1 та;
- Россия — 1 та;
- Гонконг — 1 та.
Мавзуга доир: Фарғонада Хитой компанияси билан биргаликда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Изоҳ (0)