Xiaomi компанияси қуритиш тизимига эга митти кир ювиш машинаси — Mijia Mini Washing Machine’ни тақдим этди, деб хабар беради Lifehacker.
Қурилмадан оддий кир ювиш машинаси ўрнида ёки зудлик билан битта буюмни ювиш керак бўлиб қолганида фойдаланиш мумкин: бунинг учун тезда ювиш режими ҳам мавжуд (24 дақиқа).
Юқори қисми очиладиган қурилмага максимал 1 килограммгача кийим кетади. Ювиш режимлари 16 та бўлиб, тезкор вариантдан ташқари эҳтиёт бўлиб ювиш, шунингдек, аллергияга қарши (Цельсий бўйича 60 даражада) ва стерилловчи (Цельсий бўйича 90 даражада) режимлари бор. Mi Home мобил дастури орқали масофадан туриб режимларни алмаштириш ва ювишни ишга тушириш мумкин.
Янги кир ювиш машинаси 1099 юанга (170 доллар) баҳоланган бўлиб, уни ҳозирда Хитойда харид қилиш мумкин. Бу каби техника одатда халқаро бозорга чиқарилмайди, аммо вақт ўтиши билан AliExpress’да пайдо бўлади.
Xiaomi фонарга эга, битта тугмани босиш орқали қайта йиғиладиган, ёмғир ва қуёшдан ҳимояловчи соябонни ихтиро қилгани, Xiaomi геймерлар учун мусиқий лампалар жамланмасини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)