• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда номаълум юқумли касаллик тарқалаётгани ҳақидаги видеомурожаат юзасидан изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Тошкентда болалар ўртасида юқори нафас йўллари яллиғланиши билан боғлиқ номаълум юқумли касаллик тарқалаётгани, тез ёрдам хизматига болаларда иситма кўтарилиши билан боғлиқ чақирувлар сони кескин ортгани, бу қандай касаллик эканини аниқлаш ҳамда пойтахт умумтаълим мактаблари ва болалар мактабгача таълим муассасаларини 10 кун муддатга карантинга ёпиш лозимлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги изоҳ берди.

    «Мурожаат йўллаган ушбу шахс тиббиёт ходими эканини эътиборга олсак, соҳада белгиланган тартибга мувофиқ, шифокор ўз амалиётидаги хулоса ва фикрларини тез ёрдам хизматининг навбатчи бригадаси бошлиғи ёки муассасанинг масъул раҳбарига ҳамда тизимнинг мутасадди экспертларига билдириши лозим. Агар унинг фикри чиндан ҳам асосли бўлса, муаммони ечиш бўйича ўрнатилган тартибда қарор қабул қилинади ва ижрога йўналтирилади.

    Қолаверса, ижтимоий тармоқларда вазирлик номига ‘Бу қандай касаллик?’ — дея мурожаат йўллаш орқали кенг омманинг фикрини нотўғри шакллантириш, аҳоли ўртасида асоссиз ваҳима ва безовталикни қўзғашга сабаб бўлувчи бундай чиқиш мутахассисдан катта масъулият талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, ушбу тиббиёт ходимининг бундай позицияси соҳада ўрнатилган тартиб ва касб этикасига умуман зиддир.

    Аслида ҳар йили куз ва қиш фасли грипп ҳамда ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари авж оладиган палла ҳисобланади. Шу боис, бу йил ҳам айни шу мавсумда юртимизда нафақат болалар, балки катталар ўртасида ҳам йилнинг бошқа даврларига нисбатан грипп ва ЎРВИ хасталиклари нисбатан кўпроқ кузатилади», — дейилади вазирлик хабарида.

    ССВнинг маълум қилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ)нинг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига сўнгги ўн кунда (18—27 сентябрь) жами 41 минг 986 та чақирув келиб тушиб, шундан болаларда тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, бурун битиши каби қатор касаллик белгилари билан 10 мингдан зиёд мурожаат қайд этилган.

    Мавзуга доир: «Коронавирусга қарши эмланганлар 14 кундан кейин гриппга қарши вакцина олиши мумкин» — Санитария-эпидемиология хизмати

    Таъкидланишича, айни кунларда шифохоналарга ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари белгилари билан ётқизилаётган бемор болаларнинг аксариятида тана ҳарорати кўтарилиши, бурун оқиши, аксириш каби мавсумий ЎРВИга хос белгилар кузатилаётган бўлиб, ушбу беморларга нисбатан вирусга қарши ва антибактериал даво муолажалари олиб борилгандан сўнг деярли барчаси 3—4 кундан кейин касалликдан соғайиши кузатилмоқда.

    «Шуни айтиш лозимки, соҳа мутахассислари томонидан доимгидек, бу йил ҳам тана ҳарорати кўтарилиши билан шифохонага мурожаат қилаётган болалар текширувдан ўтказилганда уларда ҳеч қандай номаълум вирус аниқланмагани, касалликни оддий ўткир респиратор вирусли инфекциялар қўзғатаётгани маълум бўлмоқда. Шундай экан, мавсумий касалликдан фожиа ясаш, шусиз ҳам бугунги мураккаб пандемик шароитида яшаётган одамлар орасида асоссиз ваҳима уйғотиш яхши ҳолат эмас, деб ўйлайман.

    Қолаверса, ҳар йили тиббиёт ходимлари куз мавсуми бошланиши вақтида аҳолидан грипп касаллигига қарши эмланишни тавсия қилади. Чунки грипп касаллиги танада кўпроқ асоратлар қолдириши билан хавфли ҳисобланади. Бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар эса танада деярли салбий ўзгаришлар қолдирмайди. Шунингдек, гриппга қарши эмланиш орқали инсонда ‘чорраҳа иммунитети’ шаклланиб, бу бошқа ЎРВИ касалликларига қарши ҳам муҳим ҳимоя ҳисобланади», — дейди Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков.

    «Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил сентябрь ойи бошидан буён мамлакатда мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўлиқ назоратга олган ва касалликка чалинган барча болалар тўлиқ шифокорлар назоратида.

    Шундай экан, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини карантинга ёпишга ҳеч қандай асос йўқ. Қолаверса, юртдошларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли нотўғри хабарларга ишонмаслик ҳамда ваҳимага тушмасликларини, агар фарзандингизда тана ҳарорати кўтарилиши, бурун оқиши, аксириш каби белгилар кузатилса, оилавий шифокорга мурожаат қилишларини сўраймиз», — дейилади хабар сўнгида.

    Мавзуга доир: «Ҳатто вафот этган одамга эмланганлик хабари келиши кузатилмоқда». ССВ эмланганлик ҳақида SMS-хабар келишидаги хатоликлар юзасидан изоҳ берди

    28.09.2021, 21:27   Изоҳ (0)   35235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги Маданият марказида санъат намояндалари билан учрашди

    28.09.2021, 21:11

    Ўзбек-тожик чегарасида нималар бўлган эди?

    28.09.2021, 21:04

    Самарқандда «ЗИЛ» кабинаси ёниб кетди

    28.09.2021, 20:44

    Қашқадарёда аёл эри, қайнота ва қайноғаси ноҳақ қамоққа олинганини айтиб, Президентдан ёрдам сўради. Улар қотилликда гумонланмоқда

    28.09.2021, 20:13

    «Буюк ипак йўли» метро бекатида поезд эшиклари очилмай қолгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат бўйича изоҳ берилди

    28.09.2021, 19:11

    Навоийда фуқаро куёвини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    28.09.2021, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.