Самарқанд вилоятида «ЗИЛ» русумли юк машинасида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, 28 сентябрь куни соат 15:38 да Самарқанд тумани «Хисрав-1» МФЙда жойлашган «Давлатбек 95» МЧЖ ҳудудида «ЗИЛ-130» русумли юк автомашинасининг мотор қисми ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 1 та ёнғин ўчириш экипажи соат 15:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:50 да қуршаб олинган ва соат 16:01 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Бухорода тўхтаб турган Cobalt’да ёнғин чиққани, Наманганда Spark, Жиззахда «КамАЗ» ёниб кетгани ҳамда Қаршида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti’да ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)