• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбек-тожик чегарасида нималар бўлган эди?

    2001 йил 28 февралда Тожикистоннинг «Ленинобод ҳақиқати» газетасида Ҳ.Мелибоев имзоси билан «Эҳтиёт бўлинг, азизлар!» деб номланган каттагина мақола эълон қилинади. У қуйидагича бошланади:

    «Тожикистон ва Ўзбекистон жумҳуриятлари орасидаги чегара минтақаларидан тарқалаётган хабарлар: мина портлашлари оқибатида ҳалок бўлганлар ва ярадор бўлаётганларнинг кулфатли рўйхати ўсиб бормоқда. Исфара, Ашт, Панжакент, Ўратепа, Ғончи яна Исфара... Биргина Исфара раёнида кейинги ярим йилда беш ёки олти марта фожиа юз берди. Бир неча киши — аёллар, болалар, йигитлар ҳалок, ўнлаб одамлар ярадор бўлди. Нега шундай бўлмоқда? Ким айбдор бунга?».

    Тожикистон тоғларидаги «Эҳтиёт бўлинг, мина!» деб ёзилган пешлавҳа.

    Тожикистон тоғларидаги «Эҳтиёт бўлинг, мина!» деб ёзилган пешлавҳа.
    Фото: «Drive2.ru»

    Бу ерда гап 1990 йилларда Шимолий Тожикистоннинг Исфара, Конибодом, Ашт ва Панжакент туманларининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудлари миналаштирилиши ва у келтирган инсоний кулфатлар ҳақида кетмоқда. Аслида чегарани миналаштиришга ўтган асрнинг 90 йиллари бошларида Тожикистонда кечган сиёсий нотинчликлар сабаб эди. Бироқ сиёсий вазият тинчиб, ҳаёт ўз йўлига тушиб кетгандан кейин ҳам деярли 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида бу ерлар «ўлим ҳудуди» мақомини ўзгартирмади. Нега?

    Чунки сиёсат шундай эди. Эт билан тирноқ бўлиб келган икки халқни нафақат совуқ сиёсий муносабатлар, балки миналар бир-биридан нари қилиб турарди. Расмий маълумотларга қўра, ўзбек-тожик чегарасида 200 дан ортиқ тожикистонлик минадан жабрланган. Ота-оналар фарзанд доғида куйган, гўдаклар ота ё она меҳридан мосуво бўлган...

    Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган учрашувда ҳам чегарадаги миналарни эслаб, «Тожикистон билан чегаралар масаласида уч соат ўтириб, 20 йилда ҳал бўлмаган масалаларнинг 99,9 фоизини бирданига ҳал қилдик», деди. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда 2016 йилги ўзгаришлардан сўнг, бу масала кун тартибига жиддий қўйилди ва ҳудудлар миналардан тозаланди. Қуйида яқинлари, жигари, фарзандлари минада портлаб ҳалок бўлган юзлаб тожикистонликлардан бири Эсонали Мамажоновнинг армонли хотираси билан танишиш мумкин.

    Жигарбандим жонсиз эди...

    — Ўша куни тунда хабар келганидан сўнг, биз 10 кишидан ортиқ яқинларимиз билан уларни қидириб тоққа йўл олганимизда ҳали қалбимизда умид учқунлари сўнмаган эди, — дея ҳикоя қилади тоғга овга деб чиқиб кетиб, портлашда ҳалок бўлган Сайфулла Мамажоновнинг отаси Эсонали Мамажонов. — Зора, тирик бўлса, деб ўйлардим. Соат тунги 12 лар, жуда совуқ эди. Бунақа маҳалда тоғда бирон нарса қидириб топиш қийин эканлигини яхши биласиз. Хайрият, мина портлаган ерда тош чироқ ёниқ қолдирилган экан. Узоқданоқ ўша нурга кўзимиз тушиши билан ўша ёққа қараб ошиқдик. Бунақа лаҳзаларда одамнинг ичидан нима ўтаётганини ўзи ҳам билмас экан. Чироқнинг ёруғида қарадим... жигарбандим жонсиз эди. Ўзимни унинг устига отарканман, уни бу ерга етаклаб келган фалокат ҳақида қанчалик куюниб ўйламай, энди фойдаси йўқ эди.

    Ўғлим Сайфулланинг энди бошини икки қилиш ниятида эдик. Воқеа жойида Сайфулла билан бирга ҳалок бўлган Баҳриддин Исмоналиев эди. Фарзандлари етим, умр йўлдоши бева қолди. Уруш майдонидан ҳалок бўлган шеригини елкага олган аскар каби биз уларни елкамизда кўтариб, 3 километр масофада пастгача олиб тушдик. Экспертиза пайтида маълум бўлишича, «осколка» баданга 15 сантиметр чуқурликда кириб кетган экан. Кимсасиз тоғ бағрида ярим тунда оғриқнинг зўридан додлаб ётганларнинг ноласини тасаввур этмасликка ҳаракат қиламан, хаёлимга келиб қолган маҳалида эса кўзёшларимни тиёлмайман.

    Мана, орадан шунча йил ўтди, аммо фарзанд доғи унутилмас, дард эскирмас экан. Мен 71 ёшдаман. Яйпандан уйланганман. Тўрт нафар ўғил, бир нафар қиз ўстириб, вояга етказдик. Ҳаммаси жойида эди. 2001 йил 6 февралда содир бўлган воқеа барча оила аъзоларимиз қалбига оғир жароҳат солиб кетди. Турмуш ўртоғим шу воқеадан кейин анча бетоб бўлиб, ўзига келолмади. Ҳозир унинг кўнглига қарайман.

    Мана, ҳозир ҳам Яйпанга қариндошлариникига кетган. Чегаранинг у томонига ўтиш худди қўшни қишлоққа бориб келишдай гап бўлиб қолди. Ҳозир у кунларни кўпчилик унутгандай, бу борди-келдилар, бемалолчиликлар ўз-ўзидан бўлгандек туюлади. Аслида ундай эмас. Шу чегаранинг тоғ зонасида қанча-қанча одамларимиз минада портлаб, ўлиб кетганини, фарзандлар етим, биз каби ота-оналар фарзанд доғида куйиб қолганини бошидан ўтказган билади. Шунинг учун мен, аёлим дастурхон бошида доим икки давлат ўртасида йўлларни очиб қўйган Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ҳаққига дуо қиламиз.

    Бугун чегараларимиз миналардан тўлиқ тозаланган. Фарзандларимиз, набираларимиз тоғга ўтин-чўпми ё сайру саёҳатгами кетса юрак ҳовучлаб ўтирмаймиз. Ахир, қайдадир бир одамнинг кўз ёши беҳуда оқса, унинг уволи барчага тааллуқли бўлади, дейишади-ку?! Шавкат Мирзиёев оддий халқни, унинг ташвишларини яхши билганлари учун ҳаммага яхшилик қиляпти. Шу боис, биз дуоларимизда у кишининг номларини кўп-кўп тилга оламиз, токи фарзандларимиз, келгуси авлод ҳам бизни фалокат-у ташвишлардан ким қутқарганини яхши билсин, у кишидек инсонпарвар бўлиб улғайсин.

    28.09.2021, 21:04   Изоҳ (0)   30008
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «ЗИЛ» кабинаси ёниб кетди

    28.09.2021, 20:44

    Қашқадарёда аёл эри, қайнота ва қайноғаси ноҳақ қамоққа олинганини айтиб, Президентдан ёрдам сўради. Улар қотилликда гумонланмоқда

    28.09.2021, 20:13

    «Буюк ипак йўли» метро бекатида поезд эшиклари очилмай қолгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат бўйича изоҳ берилди

    28.09.2021, 19:11

    Навоийда фуқаро куёвини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    28.09.2021, 18:26

    Тобеликнинг бошланиши. Бухоро амирлигини Чор Россияси вассалига айлантирган Шаҳрисабз «дўстлик» шартномаси ҳақида

    28.09.2021, 18:12

    Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан 28 сентябрь соат 22:00 гача айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

    28.09.2021, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.