Ижтимоий тармоқларда «Бир оиладан уч инсон туҳмат билан қамоқда ўтирибди» сарлавҳали видеомурожаат тарқалди. Унда Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи аёл эри, қайнота ва қайноғаси ноҳақ қамоққа олингани, 2020 йилнинг 4 октябрида рўй берган қотилликни уларнинг бўйнига қўйишга уринишаётганини, тергов ҳам сохтакорлик билан ўтганини айтган. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 2020 йилнинг 4 октябрида Миришкор тумани, Чандир қишлоғида яшаган икки нафар шахснинг мурдалари қотиллик аломатлари билан ҳамда Ш.Ж. ва вояга етмаган Д.А. оғир тан-жароҳатлари билан ҳушсиз ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича уч нафар шахсга айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилоят судига юборилган. Ҳозирда жиноят иши Қашқадарё вилоят судида кўрилмоқда», — дейилади Бош прокуратура хабарида.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)