• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда COVID-ўлимлар бўйича рекорд такрорланди, Бразилия президенти яккаланиш режимига ўтди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 230 147 174 кишига етди, шуларнинг 4 720 430 нафари вафот этган. Шунингдек, айни пайтгача жаҳонда 5,996 миллиард доза вакцина қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (42,5 миллион), Ҳиндистон (33,5 миллион), Бразилия (21,2 миллион), Буюк Британия (7,5 миллион) ва Россия (7,2 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Мелбурнда қурилиш соҳаси ишчилари COVID-19 чекловларига қарши намойиш қилмоқда

    Мелбурнда қурилиш соҳаси ишчилари COVID-19 чекловларига қарши намойиш қилмоқда
    Фото: Дарриан Трайнор/Getty Images

    Россияда коронавирусдан кунлик ўлимлар сони бўйича рекорд такрорланди

    Ўтган бир кеча-кундузда Россияда 820 киши COVID-19 оқибатида вафот этди. Худди шундай кунлик ўлим кўрсаткичи 26 августда ҳам қайд этилганди. Бу пандемиядан бошидан буён кузатилган энг катта кўрсаткич.

    Бир кунда бутун мамлакат бўйлаб 21 438 кишида коронавирус аниқланган. Бу бир кун аввалгидан икки минг нафарга кўп бўлиб, августда қайд этилган касалланиш кўрсаткичларига яқин.

    Москвада бир кунда 3445 нафар янги бемор аниқланди, бу июль охиридан буён энг катта кўрсаткич. Шаҳарда, шунингдек, касалхонага ётқизилган беморлар ва сунъий нафас олдириш аппаратига уланганлар сони ошмоқда.

    Мавзуга доир: Россияда COVID-ўлимлар бўйича кунлик рекорд янгиланди, Мексика ва Ҳиндистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. Коронахабарлар

    Бразилия президенти яккаланиш режимига ўтди

    Бразилия президенти Жаир Болсонару Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеясидан мамлакатга қайтиб келгач, яккаланиш режимига ўтди, чунки унга ҳамроҳлик қилган соғлиқни сақлаш вазири Марсело Кейрогида коронавирус аниқланди.

    Болсонару ўз уйида қолган ва 24 сентябрга режалаштирилган сафарини бекор қилган.

    Бразилия санитария бошқармаси Anvisa БМТ Бош ассамблеясига бориб келган президент делегацияси аъзоларининг барчаси 14 кун давомида изоляцияда бўлиб, коронавирусга қўшимча тестлар топширишини тавсия қилди.

    Мавзуга доир: Бразилия президенти эмланганлик сертификати йўқлиги учун Нью-Йорк ресторанларига киритилмади

    Дельта коронавируснинг бошқа штаммларини деярли сиқиб чиқарди

    Дастлаб Ҳиндистонда аниқланган дельта штамми бутун дунёдаги беморлардан олинган намуналарнинг 99 фоизида аниқланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг COVID-19 бўйича етакчи мутахассиси Мария ван Керкхове маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг бошқа хавф солаётган вариантлари — алфа, бета ва гаммага касалланганларнинг бир фоизи тўғри келмоқда.

    «Дельта кучлироқ ва янада юқумлироқ бўлди, у аҳоли орасида тарқалаётган бошқа штаммлар ва вирусларнинг ўрнини эгаллаб олмоқда», — деди эксперт.

    Сўнгги маълумотларга кўра, дельта штамми дунёнинг 185 та давлати ва ҳудудларида қайд этилган.

    Бундан ташқари, ЖССТ коронавируснинг қизиқиш уйғотаётган яна бешта штаммини айтиб ўтди. Улар орасида ёта, эта ва каппа ҳам бор. ЖССТ уларнинг статусини «хавф солаётган штаммлар»дан «кузатилаётган штаммлар»га ўзгартирди.

    Мавзуга доир: ЖССТ коронавируснинг янги «колумбияча» штаммига «мю» деб ном берди ва қизиқиш уйғотган вариантлар рўйхатига киритди

    Хитойлик олимлар АҚШда 2019 йил кузидаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ҳақида маълум қилди

    Хитой олимлари ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, COVID-19 тарқалиши АҚШда 2019 йил сентябридаёқ — Хитойдагидан аввалроқ бошланган бўлиши мумкин.

    Экспертлар математик моделлаштириш ёрдамида тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб, АҚШ ва Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши бошланган эҳтимолий санани таҳлил қилди.

    Натижада 50 фоиз эҳтимол билан Америкада илк касалланиш ҳолати 2019 йил августидан октябригача бўлган даврда юз бергани аниқланди. Бу АҚШда биринчи тасдиқланган ҳолатнинг расман эълон қилинган санаси — 2020 йил 20 январдан аввалроқдир.

    Олимларнинг таъкидлашича, таҳлил натижалари COVID-19 катта эҳтимол билан АҚШда 2019 йил сентябрида тарқалишни бошлаганини кўрсатмоқда, Хитойнинг ўзида эса уларнинг сўзларига кўра, касаллик авж олиши ўша йил декабри охиридагина қайд этилган.

    Мавзуга доир: 2018 йилда Уханда олимлар кўршапалакларга атайлаб коронавирус юқтирмоқчи бўлган — Telegraph

    23.09.2021, 17:35   Изоҳ (0)   23294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон фуқаролари ЖССТга мурожаат қилиб, ҳукуматга коронавирусни тан олдиришни сўради

    23.09.2021, 15:58

    Россиянинг Хабаровск ўлкасида ғойиб бўлган самолёт бўлаклари қўриқхонадан топилди. Экипаж аъзоларининг ҳаммаси ҳалок бўлган

    23.09.2021, 15:08

    2018 йилда Уханда олимлар кўршапалакларга атайлаб коронавирус юқтирмоқчи бўлган — Telegraph

    23.09.2021, 13:59

    Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар ўз лавозимини вақтинча тарк этди

    23.09.2021, 13:13

    Зеленский ёрдамчисига суиқасд уюштирилганидан хабар топгач, Нью-Йоркдаги сафарини якунлаб, ортга қайтишга қарор қилди

    22.09.2021, 22:43

    Журналистлар Байден Путинни «қотил» деб атаганидан кейин икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатни эълон қилди

    22.09.2021, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.