Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш тарафдори. Бу ҳақда республика президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеясининг 76-сессиясидаги умумсиёсий мунозарада айтиб ўтди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини, шу жумладан, Қрим ҳудудини ҳимоя қилишга катта аҳамият берамиз, унинг аннексиясини тан олмаймиз», — деди Эрдўғон.

Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Қримда Давлат думасига ўтказилган сайловни тан олишдан бош тортганди. Сайлов натижалари Анқара учун қонуний кучга эга эмас, чунки у яриморолнинг Россияга қўшиб олинишини ноқонуний деб ҳисоблайди, деб эслатганди Туркия ТИВ.

Кремль Туркиянинг сайловни тан олмаслик қарорини номақбул деб атади, Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса тегишли хулосалар чиқаришга ваъда берди. «Туркия Қрим Россия Федерациясининг суверен қисми эканини ҳам, биз ҳеч қачон бундай баёнотларни эътиборсиз қолдирмаслигимизни ҳам жуда яхши билади», — деган ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Маълумот учун 2014 йил март ойида Қримда референдум бўлиб ўтган, унда яриморол аҳолисининг аксарияти Россияга қўшилишни қўллаб-қувватлаган. Украина ва бир қатор Ғарб давлатлари овоз бериш натижаларини тан олмади ва содир бўлган воқеаларни «аннексия» (босиб олиш) деб ҳисоблади. Россия президенти Владимир Путин яриморолга эгалик қилиш масаласи ёпилганини бир неча бор таъкидлаган.

Туркия президенти маъмурияти вакилининг маълум қилишича, 29 сентябрь куни Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россияга ташриф буюради. Ташрифга тайёргарлик ҳақидаги маълумотни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади.

«Президентимиз 2021 йил 29 сентябрда Россия (Сочи шаҳри)га бир кунлик ташриф билан кетиши кутилмоқда», — деди Эрдўғон маъмуриятининг вакили.

Песков журналистларга музокараларнинг кун тартиби кенг кўламли бўлишини айтган. Президентлар, бошқа масалалар қаторида, икки томонлама муносабатлар, Суриядаги вазият ва «бошқа минтақавий низолар»ни муҳокама қилади.

Аввалроқ Туркиянинг исмини ошкор қилмаган расмий вакилига таяниб, Daily Sabah нашри 29 сентябрга белгиланган Сочидаги музокараларнинг асосий мавзуси президентлар 2020 йил март ойида имзолаган Идлибдаги сулҳ битимининг бузилиши ҳақида бўлади, деб ёзганди. 11 сентябрь куни Туркия расмийлари Идлиб зиддият зонасида уюштирилган ҳужум пайтида икки аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган

Август ойи охирида Эрдўғон Россияга бўлажак ташрифи чоғида Путин билан C-400 зенит-ракета комплексларининг иккинчи полкини сотиб олиш тафсилотларини муҳокама қилмоқчи эканини айтган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди