Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 18 миллион дозадан ошди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Қайд этилишича, 17 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 200 430 доза COVID–19 га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 58 011 нафарни;
  • 2-босқич эмланганлар 95 642 нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 46 777 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 18 082 373 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 10 334 108 нафарни;
  • 2-босқичда эмланганлар 5 745 222 нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 2 003 043 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 596 143 нафарни ташкил қилмоқда.

17 сентябрда эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (23 106 доза);
  • Тошкент вилояти (22 743 доза);
  • Андижон вилояти (22 232 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 2 029 659 доза,
  • Наманган вилоятида 1 967 350 доза,
  • Андижон вилоятида 1 965 116 дозани ташкил қилмоқда.

Бундан аввал ССВ эмланганлик ҳақида SMS-хабар келишидаги хатоликлар юзасидан изоҳ бергани, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси октябрь ойида ички бозорга чиқарилиши ҳамда Ўзбекистонга Польшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилгани ҳақида хабар берилганди.