• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди

    Ўзбекистондаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати 16 сентябрь куни ЮНЕСКОнинг «Инсон ва биосфера» дастури доирасида бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

    «Gazeta.uz»нинг ЮНЕСКО матбуот хизматига таяниб ёзишича, Ўзбекистондаги ушбу қўриқхона билан бир қаторда тармоққа 21 мамлакатдан 20 та янги объект киритилди. Шундай қилиб, тармоқ дунёнинг 131 мамлакатидаги 727 та резерватни, шу жумладан, 22 та трансчегаравий объектни ўз ичига олади.

    Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Амударё қуйи оқимининг шимолий қисмида, Орол денгизининг собиқ соҳили жануби-шарқида жойлашган. Ҳисоботда айтилишича, бу Марказий Осиёдаги энг йирик табиий тўқайлардан бири бўлиб, у глобал нуқтаи назардан йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ноёб экотизимдир. Бу ҳудуд ўсимликлар ва ҳайвонларнинг муҳим яшаш жойи бўлиб, Ўрта Осиёнинг чўл минтақаларида энг юқори биологик хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бу, шунингдек, йўқолиб кетиш хавфи остида турган Бухоро кийикларининг (Cervus hanglu bactrianus) қўриқланадиган табиий яшаш жойидир.

    «Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига қўшилиш орқали Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг манфаатдор томонлари, хусусан, табиий ландшафтларни, тўқай ўрмонларининг ҳайвонот ва ўсимлик турларини, шунингдек, Ўрта Осиё қирғоқбўйи ўрмонларининг бошқа табиий хусусиятларини сақлаш ва тиклашга интилади», — деб таъкидланган ЮНЕСКО хабарида.

    Маълумот учун, Қуйи Амударё биосфера резервати Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманлари ҳудудида жойлашган. Марказий Осиё ўрмонларининг 20 фоизи ва Ўзбекистон ўрмонларининг 74 фоизи мана шу ҳудудга тўғри келади. Қўриқхонанинг умумий майдони — 69 минг гектарга яқин. Резерватда мавжуд 419 турдаги ўсимликларнинг 2 тури, 36 турдаги ҳайвоннинг 1 таси, 43 балиқ турининг 12 таси ва 246 қуш туридан 23 тури Қизил китобга кирган.

    Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг номинацион пакети Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва Мишел Зукков табиатни асраш фонди кўмагида тайёрланган.

    Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, янги резерватнинг бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига қўшилиши ЮНЕСКО билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради, яъни «Инсон ва биосфера» дастури доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича техник қўллаб-қувватлашга эга бўлади:

    • инсон ва табиий фаолият натижасида юзага келадиган биосферадаги ўзгаришларни ва бу ўзгаришларнинг одамлар ва атроф-муҳитга таъсирини, хусусан, иқлим ўзгариши шароитида аниқлаш ва баҳолаш;
    • табиий экотизимлар ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўртасидаги динамик ўзаро боғлиқликни, хусусан, биологик ва маданий хилма-хилликнинг тез йўқолиши шароитида экотизимларнинг инсон фаровонлиги учун хизмат қилишини ўрганиш ва қиёслаш;
    • атроф-муҳит ўзгариши омили сифатида жадал урбанизациялашуви ва энергия истеъмоли шароитида инсоннинг фаровонлиги ва яшаш муҳитини таъминлаш;
    • экологик муаммолар ва ечимлар тўғрисида билим ва тажриба алмашиш ва рағбатлантириш, барқарор ривожланиш учун экологик таълимни тарғиб этиш.
    Шундай қилиб, тармоққа киритилган қўриқхоналар сони иккитага етди: биринчиси — Чотқол давлат биосфера резервати (1978 йилда киритилган).

    Мавзуга доир: ЮНЕСКО Ўзбекистонга Шаҳрисабз тарихий марказини тиклаш учун яна бир йил муддат берди

    18.09.2021, 08:10   Изоҳ (0)   14058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британияда қурилган Винни Пух уйи, бассейнда ўтаётган мода ҳафталиги, меҳмонхонага айлантирилган самолёт. 17 сентябрь суратлари

    17.09.2021, 23:54

    Ўзбекистонда энди фуқаролик судларида ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади

    17.09.2021, 23:14

    Тошкентда такси ҳайдовчиси 3 нафар йўловчи аёлга шилқимлик қилди

    17.09.2021, 22:31

    Ёзувчи ва таржимон Олим Отахон вафот этди

    17.09.2021, 21:42

    Шавкат Мирзиёев Нукусда ўтаётган II Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табрик йўллади

    17.09.2021, 21:10

    Қашқадарёда ППХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиқди (видео)

    17.09.2021, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.