• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» тузган ҳукуматнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, визалар қора бозори гуллаб-яшнамоқда. Афғонистон янгиликлари

    Афғонистонда «Толибон» томонидан шакллантирилган муваққат ҳукуматнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон» ҳаракати ўзлари тузган муваққат Вазирлар Маҳкамасининг биринчи мажлисини ўтказди.

    Муваққат ҳукумат раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Оҳунд раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазият муҳокама қилинди. Бундан ташқари, масъул идораларга Афғонистонда, айниқса, Кобулда хавфсизлик устидан назоратни кучайтириш топширилди.

    Шу билан бирга, мажлис иштирокчилари мамлакатда молиявий инқироз ёмонлашишига йўл қўймаслик учун шошилинч иқтисодий чоралар кўриш зарурлигига эътибор қаратди.

    Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари аввалроқ «Толибон»га қаршилик миллий фронти ташкил қилинган шимолий Панжшер вилояти аҳолисига ёрдам бериш муҳимлигини қайд этди. Ушбу ҳудудга гуманитар ёрдам юбориш ҳақида қарор қабул қилинди, шунингдек, ОАВ вакиллари учун вилоятдаги вазиятни ёритишга қўйилган тақиқ олиб ташланди.

    Мавзуга доир: «Толибон» Афғонистон ҳукуматининг янги таркибини эълон қилди

    Афғонистонда визалар савдоси бўйича қора бозор гуллаб-яшнамоқда

    Афғонистон ҳудуди «Толибон» томонидан босиб олингач, мамлакатда чет эл элчихоналарининг кўпчилиги ўз фаолиятини тўхтатди, оқибатда бу ерда хорижга кетиш имкониятини берадиган визаларнинг ноқонуний савдоси гуллаб-яшнамоқда.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Кобулдаги сайёҳлик агентлиги директори Шафи Самим сўзларига кўра, одамлар Покистонга визани 350 долларга, Тожикистонга — 400 долларга, Ўзбекистонга — 1350 долларга сотиб олмоқда, Туркияга виза нархи эса 5 минг долларгача бўлиши мумкин. Афғонистонда ҳокимият қулашидан аввал Покистонга виза 15 доллар, Тожикистон ёки Ўзбекистонга — 60 доллар, Туркияга эса 120 доллар қийматида бўлган.

    Айни пайтда юқорида тилга олинган мамлакатлар орасидан фақат Покистонга қонуний виза олиш мумкин. Аммо сўнгги вақтларда афғонистонликлар, қўлида Покистонга визаси бўлса ҳам, назорат-ўтказиш пунктида тўхтатилиб, улардан яна бир ҳужжат учун пул талаб қилинмоқда. Бундай «рухсатнома» нархи 350-400 доллар атрофида бўлиши мумкин.

    Афғонистонликлар учун ноқонуний визалар ким томонидан ва қандай тайёрланиши номаълум. Шунингдек, бундай ҳужжатлар орқали одамлар чет элга кетишга муваффақ бўлаётгани ёки йўқлигига ҳам аниқлик киритилмаяпти.

    Мавзуга доир: Фото: Кобулда «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан буён биринчи марта валюта айирбошлаш бозори ишга тушди

    Хитой Россия, Эрон ва Покистонга Афғонистон бўйича ҳамкорлик режасини таклиф қилди

    Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Россия, Эрон ва Покистонга Афғонистон бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда, хусусан, маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатиш ва хавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш билан шуғулланишни таклиф қилди. Вазир, шунингдек, АҚШни Афғонистондан ўз қўшинларини олиб кетганидан кейин мамлакатнинг қайта тикланиши учун масъулиятни зиммасига олишга чақирди.

    Ўз ташаббусини Ван И Душанбеда Россия, Эрон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда эълон қилди.

    Мавзуга доир: «Хитой, Россия, Покистон ва Эрон ‘Толибон’ билан музокара олиб боришга уринмоқда» — Байден

    Си Цзиньпин дунё ҳамжамиятини Афғонистонни қўллаб-қувватлашга чақирди

    Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Душанбедаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида йўллаган видеомурожаатида ташкилотга аъзо мамлакатлар Афғонистонга тинч йўл билан қайта тикланишда ёрдам бериши ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишда намоён бўлишига қарши курашиши кераклигини таъкидлади.

    «Афғонистонда жуда катта ўзгаришлар юз бермоқда. Халқаро ҳамжамият Афғонистонни қўллаб-қувватлаши керак», — деди у.

    Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Афғонистон бўйича ҳамкорлик қилишдаги асосий вазифа у ерда тинчлик, барқарорликка эришиш ҳамда изчил ривожланиш жараёнини йўлга қўйишдан иборат.

    Си Цзиньпин ШҲТга аъзо мамлакатлар ўз сиёсий йўлида қатъий туриши ва ташқи аралашувларга йўл қўймаслиги кераклигини айтди.

    Мавзуга доир: Хитой Афғонистонга 30 млн доллар миқдоридаги тезкор ёрдам юборади

    17.09.2021, 17:31   Изоҳ (0)   43955
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция бекор бўлган шартнома туфайли АҚШ билан бирга денгиз жанги юбилейини нишонлашдан бош тортди

    17.09.2021, 15:34

    Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни тўхтатади

    17.09.2021, 12:35

    Қирғизистонда яна бир собиқ бош вазир ҳибсга олинди

    17.09.2021, 11:39

    «Россия ва АҚШ раҳбарларининг Женевадаги учрашуви жаҳон геосиёсатида ижобий ўзгариш бўлди» — Қозоғистон президенти

    16.09.2021, 22:59

    Шимолий Корея баллистик ракеталарни қандай мақсадда учирганини маълум қилди

    16.09.2021, 21:11

    Тожикистонда болалар коронавирусга қарши эмланади, ЖССТ «Спутник V»ни маъқуллаш жараёнини тўхтатиб қўйди. Коронахабарлар

    16.09.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.