Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида август ойида 2 дона Gentra ишлаб чиқарилган холос. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитанинг маълум қилишича, 2021 йилнинг август ойида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Damas бўлган (3 690 дона).

2021 йилнинг август ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

  • Damas – 3 690 дона
  • Cobalt – 350 дона
  • Lacetti-Gentra – 2 дона
  • Labo – 1 315 дона
  • Nexia 3 – 177 дона

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь–август ойларида 26 268 дона Gentra ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь август ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар:

  • Cobalt – 36 667 дона
  • Damas – 37 552 дона
  • Lacetti-Gentra – 26 268 дона
  • Nexia 3 – 14 619 дона
  • Labo – 8 857 дона
  • Spark – 6 485 дона