Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент—Ўш йўлида иккита Isuzu юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 10 сентябрь куни соат 04:00 ларда, Тошкент—Ўш йўлининг 250-километрида, Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида юз берган. Сурхондарё вилоятида яшаган, 1979 йилда туғилган фуқаро МЧЖга тегишли Isuzu юк автомашинасини Тошкент—Водий йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган бошқа Isuzu юк машинасига тўқнашиб, йўлнинг ўрта қисмидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Оқибатда Isuzu юк автомашинасининг 1979 йилда туғилган ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 10 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда