Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида қуввати 100 мегаватт бўлган, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тамойили асосида шамол электр станциясини (ШЭС) қуриш бўйича лойиҳа молиявий таклифларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Олинган таклифларни баҳолаш натижаларига кўра, «АCWА Power» компанияси томонидан 100 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди ва у ҳар бир киловатт-соат электр энергиясига 2,5695 АҚШ сент тарифини таклиф қилди.
Шунингдек, «Masdar» компанияси 1 киловатт-соат электр энергияси учун 2,6550 сент таклиф берган ва захирадаги ғолиб деб топилган.
Мазкур станция 2023 йилда ишга туширилади ва йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Мавзуга доир:
- «Ўзбекистонда 2025 йилгача камида 50 фоиз электр энергияси хусусий электр станцияларида ишлаб чиқарилади» — Президент
- Навоийда илк бор хусусий инвестор томонидан қурилган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда
- Хорижнинг икки компанияси Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида буғ-газ электр станциялари қуради
Изоҳ (0)