Ўзбекистон ички ишлар вазирининг 2021 йил 13 сентябрдаги 335-сон буйруғига асосан ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.
Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентар кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Бундан аввал Ўзбекистон ЙҲХ ходимлари 1 августдан янги намунадаги кўкрак нишонида иш олиб бориши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)