• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальний, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл, Мулла Абдулғани Бародар ва бошқалар. Time талқини бўйича дунёнинг 100 нафар энг нуфузли одамлари рўйхати эълон қилинди

    Time журнали 2021 йил бўйича дунёнинг энг нуфузли кишилари рейтингини эълон қилди. Ундан ҳозир колонияда жазо ўтаётган россиялик мухолифат етакчиси Алексей Навальний ҳам жой олган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Рейтинг олтита тоифага бўлинди – «Кумирлар», «Пешқадамлар», «Гигантлар», «Санъат усталари», «Етакчилар» ва «Ихтирочилар», уларнинг ҳар бирига 11 дан 20 нафаргача киши киритилди.

    Навальний «Кумирлар» тоифасидан жой олди, унга, шунингдек, Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл, теннисчи Наоми Осака, қўшиқчи Бритни Спирс ва япониялик бейсболчи Сёхей Отани ҳам киритилган.

    Алексей Навальний «Новичок» моддасидан заҳарланиб, Берлинда даволаниб қайтгач, 17 январь куни Москванинг Шереметьево аэропортида ҳибсга олинганди. Февраль ойида Навальнийга «Ив Роше» иши бўйича тайинланган шартли жазо ҳақиқий ҳукм билан алмаштирилди. Мухолифатчи 2023 йилнинг августида колониядан озод қилиниши керак. Шу билан бирга, ҳозир Навальний яна учта жиноий ишда қатнашмоқда.

    2017 йилнинг ёзида Time нашри Навальнийни интернетдаги энг нуфузли кишилар қаторига киритган. Ўшанда журнал Навальнийнинг рўйхатга киритилишини «унинг 1 миллион обуначига эга YouTube-канали Кремль ахборот блокадасини бузгани», шунингдек, «коррупцияга қарши оммавий норозилик намойишлари қўзғатгани» билан изоҳлаган.

    2021 йилги «Пешқадамлар» тоифасидан қўшиқчи Билли Айлиш, АҚШда ўтган йили ўлдирилган афроамерикалик Жорж Флойд оиласининг адвокати Бен Крамп, Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол, кениялик фаол — Goldman мукофоти совриндори Филлис Омидо, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйеннинг биринчи ўринбосари Франц Тиммерманс ҳам ўрин олган.

    «Гигантлар» орасида Apple бош директори Тим Кук, АҚШ гимнастикаси бўйича тўрт карра Олимпия чемпиони Симоне Байлз, Миллий футбол лигаси юлдузи Том Бреди, раперлар Timbaland ва Swizz Beats, АҚШнинг энг кўп унвонга эга енгил атлетикачиси Эллисон Феликс бор.

    «Санъат усталари» тоифасига актрисалар Кейт Уинслет ва Скарлетт Йоханссон, рэперлар Lil Nas Х ва Bad Bunny, актёрлар Омар Си, Даниэль Калуя, шунингдек, энг яхши режиссёр номинацияси бўйича «Оскар» мукофотига сазовор бўлган биринчи осиёлик аёл Хлоя Чжао киритилган.

    Бу йилги «Етакчилар» сафидан Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) раҳбари Нгози Оконжо-Ивеала, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Италия ва Исроил бош вазирлари Марио Драги ва Нафтали Беннет, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази раҳбари Рошел Валенски, Салвадор президенти Найиб Букеле ва Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдулғани Бародар сингари кишилар жой олди. Шунингдек, кетма-кет иккинчи йил ушбу тоифадаги рўйхатга Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, АҚШ президенти Жо Байден, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис киритилди.

    «Ихтирочилар» тоифасига SpaceX асосчиси Илон Маск, Nvidia бош директори Женсен Хуанг, General Motors бош директори Мери Барра ва канадалик дастурчи Виталик Бутерин киритилди.

    Мавзуга доир:

    • Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди расман ўз фаолиятини тўхтатди
    • Amnesty International ташкилоти Навальнийни яна бир бор «виждон маҳбуси» деб тан олмоқчи

    16.09.2021, 16:34   Изоҳ (0)   38907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон чегарасида Ўзбекистондан ноқонуний равишда қайтаётган туркманистонликлар қўлга олинди

    16.09.2021, 15:12

    АҚШ, Буюк Британия ва Австралия AUKUS мудофаа альянсини тузди

    16.09.2021, 13:26

    Британия ташқи ишлар вазири ўз лавозимидан озод этилди. «Толибон» Кобулни эгаллаётган пайтда у Критда дам олаётган эди

    16.09.2021, 12:55

    Instagram ўсмирларга зиён келтиришини Facebook билади, аммо буни сир сақламоқда. Компаниянинг фойдаланувчилар руҳий саломатлиги бўйича тадқиқотлари натижалари фош

    16.09.2021, 11:43

    SpaceX тарихдаги биринчи нопрофессионал экипажни коинотга учирди (видео)

    16.09.2021, 11:26

    Нидерландия қироли олтин аравасидан маҳрум этилди

    16.09.2021, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.