• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аёллар Кобул аэропортидаги ишларига қайтди, «Толибон» етакчилари келишмай қолди, янги афғон ҳукумати кучли армия тузмоқчи. Афғонистон янгиликлари

    Кобул аэропортида аёллар ўз ишига қайтди

    Кобулдаги Ҳамид Карзай номли халқаро аэропортда аёллар яна ўз ишларига қайтди, деб ёзади Anadolu агентлиги.

    Фото: Anadolu Agency

    Фото: Anadolu Agency

    31 август куни Америка қўшинлари Афғонистондан тўлиқ олиб кетилганидан кейин аэропорт «Толибон» ҳаракати назорати остига ўтган эди, энди ҳаво бандаргоҳи аста-секинлик билан нормал иш фаолиятига қайтмоқда.

    Аэропорт маъмурияти хабарига кўра, 30 га яқин аёллар турли департаментлардаги иш жойларига қайтган. Яқин кунларда уларнинг сони 60 нафаргача ортади.

    Аэропорт директори Мавлавий Абдулҳоди Ҳамадан маълум қилишича, шариат доирасида аёллар ишлаш ҳуқуқига эга ва аэропортда ишлаган аввалги ходималарнинг барчаси ўз лавозимларига қайтган.

    Ҳамаданнинг эслатишича, «Толибон» давлат муассасаларида фаолият юритган аёлларнинг барчасини ишга қайтишга чақирган.

    «Биз аэропорт ходималарини ҳам ишга қайтардик. Барча ходимларимиз аввалги режимда ишламоқда», — деди у.

    Аноним қолишни истаган аэропорт ходималаридан бири ишга қайтишдан мамнун эканини айтиб, «Толибон» маошлар масаласини ҳал қилишини исташини билдирди.

    Мавзуга доир: Кобулда аёллар «Толибон»ни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди. Ёпиқ кийинган ва қўлларида инглиз тилидаги шиорларни кўтариб олган намойишчи аёлларни қуролланган жангарилар қўриқлади (фото)

    «Толибон» етакчилари ҳукумат таркиби туфайли жанжаллашиб қолди

    Афғонистонни ўз назоратига олган «Толибон» раҳбарлари орасида жиддий зиддият юзага келди, деб ёзади Daily Mail.

    «Толибон» ҳаракатининг юқори мансабли вакиллари маълум қилишича, президент саройидаги мажлис чоғида ҳаракат асосчиларидан бири бош вазир ўринбосари Абдулғани Биродар қочқинлар иши бўйича вазир ҳамда толиблар билан яқин алоқада бўлган «Ҳаққоний тармоғи»нинг атоқли вакили Халил Раҳмон Ҳаққоний билан жанжаллашиб қолган. Ҳатто уларнинг тарафдорлари ўзаро муштлашиб кетган.

    Баҳсга Биродарнинг Афғонистон янги ҳукуматининг тузилмасидан норозилиги сабаб бўлган. Шунингдек, толибларнинг Афғонистондаги ғалабаси кимнинг шарофати билан бўлгани юзасидан ҳам келишмовчилик келиб чиққан.

    Биродарнинг фикрича, ўзи каби одамлар томонидан олиб борилган дипломатияга урғу берилиши керак. «Ҳаққоний тармоғи» гуруҳи аъзолари эса ғалабага жанговар ҳаракатлар туфайли эришилди, деган фикрда.

    Таъкидланишича, айнан Биродар АҚШ президенти билан бевосита музокаралар олиб борган толибларнинг тарихдаги биринчи юқори лавозимли вакили бўлган: 2020 йилда у телефон орқали Дональд Трамп билан гаплашган. Бунгача у Доҳада битимни имзолаб, унга мувофиқ Афғонистондан Америка қўшинлари олиб кетилган эди.

    «Ҳаққоний тармоғи»ни эса сўнгги йилларда Афғонистон Қуролли кучлари ва уларнинг ғарблик иттифоқдошларига қарши олиб борилган энг қирғинбарот ҳужумлар билан боғлашади. АҚШ ҳукумати уни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди. «Ҳаққоний тармоғи» етакчиси Сирожиддин Ҳаққоний Афғонистоннинг янги ҳукуматида ички ишлар вазири этиб тайинланган.

    Толиблар ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида ўтган ҳафта Биродар омма олдига чиқмай қўйганидан кейин миш-мишлар пайдо бўлганди. Ҳатто ижтимоий тармоқларда унинг вафоти ҳақида тахминлар илгари сурилган.

    Аммо толиблар орасидаги манбалар айтишича, зиддиятдан кейин Биродар Кобулни тарк этиб, Қандаҳорга жўнаб кетган.

    Мавзуга доир: «Толибон» Афғонистон ҳукуматининг янги таркибини эълон қилди

    Янги афғон ҳукумати мамлакатда кучли армия тузмоқчи

    Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракати мамлакатда мунтазам армия тузишни режалаштирмоқда.

    «Яқин келажакда биз кучли ва тартибли армия тузамиз», — деди толиблар кучлари штаб бошлиғи Қори Фосиҳуддин 15 сентябрь куни. Унинг сўзларига кўра, «айни пайтда армия яратиш ҳақида маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда».

    Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўтган 20 йил ичида бу мамлакатда самарали миллий қуролли кучларни яратишга муваффақ бўлинмаганини айтганди.

    Мавзуга доир: Америкалик ҳарбийлар Афғонистонга ўн минглаб автомобилларини ташлаб кетган

    Қандаҳорда минглаб афғонистонликлар толибларга қарши намойишга чиқди

    Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида минглаб аҳоли «Толибон»нинг буйруғига қарши чиқди, деб ёзади Reuters.

    3000 га яқин оиладан армия гарнизони яқинидаги ҳудудни тарк этиш сўралганидан кейин намойишчилар Қандаҳордаги губернатор уйи ёнига йиғилган.

    Таъкидланишича, гарнизон ҳудудига кўплаб афғонлар хусусий уйлар қуриб олган. Уй-жойлар давлат ерида барпо қилинган ва у ерда асосан истеъфодаги армия генераллари ва Афғонистон хавфсизлик кучларининг бошқа ҳарбий хизматчилари оилалари яшайди.

    Шу сабабли минглаб афғонлар мажбурий кўчириб юборилишга қарши бош кўтариб, Қандаҳор кўчаларига чиқди. Одамлар молиявий қийинчиликлардан шикоят қилиб, ҳатто егулик сотиб олишга пули йўқлигини айтмоқда.

    Собиқ ҳукумат амалдори Reuters’га маълум қилишича, одамларга бу ҳудудни тарк этиш учун уч кун муддат берилган, шу билан бирга, ўзлари билан шахсий буюмларни олишга рухсат этилмаган. «Толибон» бу ҳудудга ўз бўлинмаларини жойлаштиришни режалаштирмоқда.

    Мавзуга доир: Тожикистонда Панжшер ва Афғонистон қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказилди (фото ва видео)

    АҚШ собиқ президентлари афғонистонлик қочқинларга ёрдам бериш учун бирлашди

    АҚШнинг уч нафар собиқ президенти — республикачи кичик Жорж Буш ҳамда демократлар Билл Клинтон ва Барак Обама афғонистонлик қочқинларга ёрдам бериш вазифасини ўз олдига қўйган янги ташкилотга қўшилди, деб ёзади Reuters.

    Америка собиқ етакчилари ва уларнинг рафиқалари АҚШ қўшинлари олиб кетилганидан кейин Америкага эвакуация қилинган афғонистонлик қочқинларга ёрдам бериш мақсадидаги Welcome.US нотижорат ташкилотлар ва бизнес-тузилмалар коалицияси таркибида ишлайди.

    Мавзуга доир: NBC: АҚШга эвакуация қилинган 100 га яқин афғонистонликнинг террорчилар билан алоқаси бўлиши мумкин

    15.09.2021, 18:11   Изоҳ (0)   42559
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш айблови эълон қилинди

    15.09.2021, 16:36

    АҚШ разведкаси «Ал-Қоида» 1-2 йил ичида ҳужумга ўтиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    15.09.2021, 15:26

    FT: Си Цзиньпин Байденнинг юзма-юз учрашиш ҳақидаги таклифини рад этди

    15.09.2021, 14:34

    2023 йилгача Ер аҳолисининг барчаси эмланиши шарт, Туркияда яна касалланиш кўпайди, дунё янги пандемияга тайёр эмас. Коронахабарлар

    15.09.2021, 13:26

    Шимолий Корея икки кун ичида иккинчи марта ракета учирди

    15.09.2021, 12:25

    Жаҳон қарзи 296 триллион долларга етиб, ўз тарихий рекордини янгилади

    15.09.2021, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.