• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шимолий Корея икки кун ичида иккинчи марта ракета учирди

    Шимолий Корея Япон денгизи томонга иккита баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига (JCS) таяниб хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Нашрнинг ёзишича, Шимолий Кореянинг марказий ҳудудларидан «номаълум турдаги ракеталар»  учирилган. Жанубий Корея ва АҚШ хизматлари тафсилотларни таҳлил қилмоқда, дейди JCS баёнотида.

    «Бизнинг кучларимиз АҚШ билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда тўлиқ шай турибди», — дея қайд этди ҳарбийлар.

    Шу билан бирга, Пхеняннинг муваффақиятли ракета учиргани ҳақидаги маълумотларни эълон қиладиган Корея марказий телеграф агентлиги бу сафар ҳеч қандай хабар бермаган. Япониянинг NHK телеканалига кўра, Токио Шимолий Корея баллистик ракетани учирган деб ҳисобламоқда. Ҳукумат ҳозирча ракетанинг учирилиши ҳақида маълумот йиғмоқда, дея қўшимча қилди канал.

    Япония Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, учирилган ракеталар Япония ҳаво ҳудудига кирмаган ва мамлакат иқтисодий зонасидан ташқарига қулаган, деб хабар беради Kyodo агентлиги.

    Шунга қарамай, Япония бош вазири Ёсихидэ Суга ракета учирилгандан кейинги баёнотида КХДР фаолиятини Япония ва бутун минтақага таҳдид деб атади.

    Икки кун олдин КХДР янги узоқ масофага мўлжалланган қанотли ракетани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказгани ҳақида эълон қилганди.

    Ракета 1,5 минг километр масофада жойлашган нишонга тегди, дейилади хабарда. Янги қанотли ракетани ишлаб чиқиш сўнгги икки йилдан буён давом этаётганди. Бу вақт ичида қуролнинг алоҳида қисмлари синовлардан муваффақиятли ўтган.

    Шимолий Кореянинг қанотли ракетанинг муваффақиятли синови ҳақидаги даъволари Япониянинг хавотирига сабаб бўлди.

    «Бу (ракета учирилиши) мамлакат хавфсизлигига таҳдид солади ва Япония учун ташвиш уйғотади», — деди Япония ҳукумати бош котиби Кацунобу Като.

    Унинг сўзларига кўра, Япония ҳукумати КХДРнинг ҳарбий соҳадаги барча ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда, бироқ учирилган ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига ўтгани ҳали тасдиқланмаган. «Айни пайтда биз батафсил таҳлил олиб бормоқдамиз», — дея қўшимча қилди у.

    Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Шимолий Корея иккита тактик ракетанинг муваффақиятли синовлари ҳақида маълум қилганди. Кореялик ҳарбийлар хабарига кўра, иккала ракета ҳам КХДР шарқий қирғоқларидан 60 километр масофада жойлашган нишонга муваффақиятли бориб тегган.

    Бундан ташқари, КХДР март ойида Япон денгизига қарата иккита баллистик ракета учирганди. Ракета синовлари ҳақида Япония Мудофаа вазирлиги ва Жанубий Корея ҳарбийлари маълум қилган. Бунгача эса АҚШ ҳарбийлари Пхенян тез орада баллистик ракеталар учиришни қайта бошлаши ҳақида огоҳлантирган эди.

    Кейинроқ Шимолий Корея томонидан баллистик ракеталарнинг учирилиши АҚШ ва Япониянинг доимий таҳдидлари олдида ўзини ҳимоя қилиш бўлгани ҳақида айтилди.

    15.09.2021, 12:25   Изоҳ (0)   17720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон қарзи 296 триллион долларга етиб, ўз тарихий рекордини янгилади

    15.09.2021, 11:26

    Фарер оролларида оммавий дельфин ови уюштирилиб, бир кечада қарийб 1500 та жонивор ўлдирилди

    15.09.2021, 10:14

    Тожикистон ТИВ Байденнинг гаплари туфайли АҚШга норозилик нотасини тақдим этди

    14.09.2021, 23:43

    Путин атрофидаги кишиларда COVID-19 аниқлангани сабабли яккаланиш режимига ўтди

    14.09.2021, 23:28

    Москва вилоятидаги қишлоқда 67 ёшли аёл ўлдириб кетилгач, аҳоли намойишга чиқди. Жиноятда тожикистонлик муҳожирлар айбланмоқда (видео)

    14.09.2021, 20:37

    Исландияда атмосферани карбонат ангидрид газидан тозалайдиган дунёдаги энг йирик завод ишга тушди. У қандай ишлайди ва ҳаво ифлосланиши муаммоларига ечим бўла олад...

    14.09.2021, 19:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Air India авиаҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига бошқа одамларнинг жасадлари юборилмоқда — ОАВ

    Дунё | 23 июл, 21:10

    “ПСЖ” Родриго учун курашга кирди

    Спорт | 23 июл, 20:55

    Андижонда 13,8 млрд, Фарғонада 6,1 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланганлар ушланди

    Ўзбекистон | 23 июл, 20:51

    “Йўқ дейишдан олдин таклифини кўрайлик” — Азиз Абдуҳакимов Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳаси ҳужжатлари ҳали топширилмаганини айтди

    Ўзбекистон | 23 июл, 20:35

    Оғир ўтган болалик, Бибернинг хиёнати, буйрак кўчириб ўтказиш ва паранойя: Селена Гомеснинг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида

    Шоу-бизнес | 23 июл, 20:24

    Колумбия университети намойишлар учун 80 нафар талабани жазолади

    Дунё | 23 июл, 20:17

    Хитойда 280 Гбит/с тезликдаги 6G интернет синовдан ўтказилди

    Дунё | 23 июл, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.