• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Террордан кейинги ҳаёт: 11 сентябрь фожиаси сабаб оталаридан айрилган болалар

    Жаҳон савдо маркази, Пентагон биноси ва Шанксвилл шаҳарчаси яқинидаги фожиаларга 20 йил тўлди. Минглаб қурбонлар ортида уч мингдан зиёд етим болалар қолди. Бироқ отасиз ўсиб-улғайса-да, янги авлоднинг бу воқеага муносабати бошқача — кўпи бағрикенг. Бу фожидан кейин оила аъзоларига кўрсатилган ғамхўрлик сабаб аксар одамлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат, инсонийликни қадрлайди ва ўзи ҳам шунинг ортидан эргашади. The Guardian туғилмай отасини йўқотган, бир умр етимга айланган тўрт йигит-қизнинг ҳикоялари, аламли хотираларини бир ерга жамлади.

    Кичик Роналд Милам, 19 ёш, Техас

    Кичик Роналд Милам

    Кичик Роналд Милам
    Фото: Arrow Pictures

    Аксар ёш америкаликлар қатори улғаярканман, 11 сентябрь воқеасини онлайн видеолар, телевизордаги ҳужжатли фильмлар, хотиралар ва янгиликлардаги шарҳлар орқали билиб, кўриб ўсдим. Онамдан бу ҳақда кўпам сўрагим келмасди. Ёшимга ёш қўшилгани сари узуқ-юлуқ парчаларни бирлаштиравердим. Менимча, болалигимда ҳам отамнинг ўша фожиада ҳалок бўлганини сезиб-фаҳмлаганман. Бироқ бу борада ҳис-туйғуга берилмаганман. Воқеаларнинг асос-томирини биламан, аммо вазиятни ўнглаш бўйича бирор чора тополмайман.

    Уйимиздаги ҳаёт маромида кетарди. Онам билан дадам ҳарбий хизматчи бўлгани учун камина Мериленд штатидаги Эндрюс ҳаво кучлари базасида туғилганман. Учга кирганимда, онам хизматдан кетди ва биз Техасдаги Сан-Антониога кўчиб ўтдик. Шундан кейин саёҳатларимиз бошланди — онам, мен ва опам жуда узоқ сафарлар қилдик. Онам яна турмуш қурди ва ўн йил олдин кичкина укам туғилди.

    2001 йил сентябрда ота-онам Пентагонда, бинонинг қаршисида хизматда бўлганини биламан. Онам-ку қутулди, аммо отам имконини тополмади. Онам иккимиз шу вақтгача фожиа тафсилотларини астойдил таҳлил қилмаганмиз. Уни яна ўша кунни қайтадан яшаб кўришга ундашим керакми? Йўқ, раҳмат. Бу қадар яқин келиши шарт эмас — ўзим воқеа жойида эмасдим ҳам. Бундай ҳолатлар рўй берганда, севган инсонингизни йўқотасиз ва бунга чидашга, кўникишга мажбур бўласиз.

    Кичик Роналд Миламнинг отаси Роналд рафиқаси Жаклин ва қизи Мижои билан.

    Кичик Роналд Миламнинг отаси Роналд рафиқаси Жаклин ва қизи Мижои билан.
    Фото: Arrow Pictures

    Онам ҳар доим хонадонимиз қувонч, кулги, муҳаббат ва бахтга тўла бўлишига алоҳида эътибор берган. Шу сабаб, ўтмишга унча шўнғигим йўқ, аксинча, келажакка қараш керак. Нега ўзим бўлмаган ҳодисага диққат қаратишим керак? Ортга назар ташлаш учун кўп вақтим бўлади ҳали, ўзимни ўзим еб битиришим шарт эмас. Оиламиздагилар ҳиссиётга унча берилавермайди.

    Айтишларича, отамнинг исмини менга қўйишган экан: у катта Роналд, мен эса кичик Роналд. Иккимизнинг исмимиз бирлиги катта маънони англатади. У айни дамда олдимда, ҳар доим ёнимда дегани.

    11 сентябрь воқеасидан кейин 20 йил ўтди. Келаси икки ўн йиллик учун нима хоҳлаётганимни жуда яхши биламан. Имкониятларимни тўла ишга солишга имоним комил. Ҳозир биологияни ўрганяпман. Шифокор ёрдамчиси бўлмоқчиман. Мен учун энг муҳими, барқарор ва бахтли бўлиш. Оила қурсам, қўлдан келганича энг яхши ота бўламан.

    Клавдия Шурковский, 19 ёш, Флорида

    Клавдия Шурковский: «Айримлар фожиани сира бўлмаган деб айтишади. Лекин, мана, тирик далил ўзимман!»

    Клавдия Шурковский: «Айримлар фожиани сира бўлмаган деб айтишади. Лекин, мана, тирик далил ўзимман!»
    Фото: Arrow Pictures

    Ўтган йили коллежга жиноий адлия йўналишига ўқишга кирдим. Бир тарафдан, терроризмга қарши кураш бўйича таҳсил олгим келди, лекин мен хоҳлаган дунёни яхши тарафга ўзгартириш учун ёзиш, таржима қилиш ё курашишдан кўра юридик мактабга кириш қарори устун келди. Бу менга ҳар тарафлама тўғри келарди. Онам сизга оғзимни қандай очишни ўргангач, сира ёпишни хоҳламаганим ҳақида айтиб бериши мумкин. Аммо бу нега ҳуқуқий оламга кирганимга ягона сабаб эмас.

    2001 йил августда, 11 сентябрь воқеасидан бир ой аввал онам отам билан Польшада таътилдалигида менга ҳомиладорлигини билиб қолади. Отам гулқоғоз ва механикалар бўйича пудратчи эди. Таътилдан қайтишидан бир ҳафтача аввал иш жойи тайин бўлади. 11 сентябрь санасида Нью-Жерсида иш бошлаши керак эди-ю, негадир бир кеча олдин қўнғироқ бўлиб, эртага Жаҳон савдо марказининг шимолий қанотига, 104-қаватга жўнатилаётганини айтишади. Иши кўп вақтни олмасди: у ерда бор-йўғи 2 соатгина – тонгги 7 дан 9 гача бўлиши керак эди. Илгари бу бинога ҳечам қадам босмаганди.

    Соат 9 га яқинлашганда онам телевизордаги хабарларни кўриб, отамга боғланишга уринган. У отамнинг аллақачон ташқарига чиқиб, йўлда келмаётганмикан деб тахмин қилган. Онам ҳечам боғланолмай, даҳшатли воқеа содир бўлишидан, рости, қўрқади. Ўша куни, эҳтимол, отам ишларини саранжомлаб, бинодан чиқаверишда жароҳатланганмикан, деб ўйлаймиз. Лекин афсус, у бинодан чиқолмаган.

    «Отам бу бинода илгари сира бўлмаган». Клавдиянинг ота-онаси.

    «Отам бу бинода илгари сира бўлмаган». Клавдиянинг ота-онаси.
    Фото: Arrow Pictures

    Ҳар гал шу ҳақда ўйласам, жаҳлим қўзийди. У чиққан бўлиши ҳам мумкин эди, ахир иши тугаганди-ку! Нега ундай қилмади? Онам ҳар қандай воқеа бир сабаб билан рўй беришини айтади. Мен эса нега айнан шундай бўлганини тушунолмайман.

    Умримнинг кўп вақтини шу кунга боғлиқ воқеалар ҳақидаги матнларни ўқиш билан ўтказяпман. Менимча, АҚШ вазиятни бартараф этиш учун жуда кўп иш қилиши мумкин эди. «Ал-Қоида» ҳақида кўп нарсани биламиз, бу ном аллақачон тилларга тушган. Шугинани билишнинг ўзиёқ мени адолат эшигига оёқ қўйишга, бундай бахтсиз ҳодисалар қайта такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишга ундади.

    Икки опам ва онам олдида улғайдим. Бруклинда туғилдим-у, Стейтн-Айлендда яшадик. Саккизни тўлдирганимда Флоридага кўчиб ўтдик. Тўртовимиз жуда аҳилмиз: энг содиқ дўстлар жамоаси. Мактабдалигимда атрофимдагиларга аччиқ ҳикоямни айтиб бериш машаққат эди. Бу менга тамға ёпиштиришини, бошқа тарафдан кўрсатилишимни билардим. Учрашадиган одамларимни мабодо ишонтиролмасам, ачинмасликлари учун қисматимни сўзламасдим. Бари сохтадек туюлиши мумкин эди.

    Вақт ўтиб, хийла улғайдим. Минглаб инсонлар тақдири меникига ўхшашлигини ўйлаш муҳимроқ. Йигирма йил ўтар-кетар, бироқ ўша куни нималар бўлганини одамларга буткул тушунтира олмаймиз. Турмушимиз нима рўй берган бўлса, ўшанга мослашди. Ғам чекишдан асло тўхтамаслигимниям биламан. Айни пайтда Қўшма Штатларда фитна назарияларини ёки 11 сентябрь воқеалари умуман бўлмаган деган ғояларни тарқатаётганлар бор. Бу Америка тарихининг ажралмас бўлаги, минглаб ҳаётларни ағдар-тўнтар қилган ҳодиса: мана, тирик далил ўзимман.

    Ground Zero мемориал ёдгорлиги ўрнатилаётганда бордик. 11 сентябрь куни ўқилаётган номларни тинглаб ўтирдик. Сув ҳавзасига элтадиган узун йўл бўйлаб юриб, сувга атиргуллар отдик. Онам ўзини йўқотиб қўйганди. Жуда ёш эдим. Ҳатто нималар рўй бераётганини англамасдим. Аммо бу куннинг нечоғлик муҳимлигини сезиб турардим. Онам қаршисига ўтирғизиб, отамга нима бўлганини айтганмиди ё йўқ, эслолмайман. Мен ҳамиша отамнинг қизи эканимни билардим, холос.

    Отам ҳамон ҳаётимда барҳаёт. Ҳар куни уйқуга кетаримдан аввал хонамдаги сурати билан хаёлан гаплашаман. У билан ҳар доим бир оиладек суҳбатлашамиз. Орзумдан — АҚШ Олий судида ўрнимни топишимдан хабардор.

    Николас Беллини Горки, 19 ёш, Нью-Йорк

    «Онам бетоб бўлмаганида, ўша куни униям ўлдиришарди».

    «Онам бетоб бўлмаганида, ўша куни униям ўлдиришарди».
    Фото: Arrow Pictures

    АҚШда қариндош-уруғим кўп эмас. Онам 30 йил олдин Бразилиядан кўчиб келган. Кўп яқинларимиз Жанубий Америкада қолган. Отам ҳам 1990 йиллари Германиядан иш излаб келади. Ота тарафдан бобо-бувим орқали дадамга ва Европача меросга боғлиқлигимни дилдан ҳис этаман. Бу, менимча, унга яқинроқ бўлишимнинг бир йўли.

    Онам, эҳтимол, буни бошқача эслар, лекин мен, тахминан, саккиз ё тўққиз ёшдалигимда 11 сентябрь воқеаси бўйича уйда ўтган суҳбатни аниқ хотирлайман. Телевизорларда болалар ҳар доим оталарини «дада» деб чақириширади. Биз эса бу сўзни уйда сира ишлатмасдик. Онамдан нега шундайлигини сўраганимда, у мени ўтиргизиб, аста тушунтирди: ота деб билганим ҳозирда онамнинг йўлдоши, менинг ДНКам тўғри келадиган инсон эмас.

    Оилада ёлғиз фарзанд эдим. Ўша куни онам барини айтиб берди. Ота-онам Нью-Йоркдаги зиёфатлардан бирида танишган ва бир-бирига кўнгил қўйган экан. Ўртада бир кўришда муҳаббат пайдо бўлган, дейди. Иккиси ҳам молия соҳасида — онам Morgan Stanley’да, отам Deutsche (Дойч) банкда ишлаган экан. Улар аста-секин учрашиб, онам менга ҳомиладор бўлганида кўчиб кетишни режалаштиришган экан.

    «Одамлар: ‘11 сентябрни унутманг!’ дейди. Лекин онам бу воқеадан кейинги кишиларнинг ғамхўрлиги ҳақида кўп сўзлаб берган». Суратда Никнинг ота-онаси.

    «Одамлар: ‘11 сентябрни унутманг!’ дейди. Лекин онам бу воқеадан кейинги кишиларнинг ғамхўрлиги ҳақида кўп сўзлаб берган». Суратда Никнинг ота-онаси.
    Фото: Arrow Pictures

    2001 йилнинг 11 сентябрь тонгида ота-онам умрида биринчи марта ўз уйига эга бўлган инсонлар сафига қўшилганди. Ўша пайтлари отам Мидтаунда ишлар, аммо шу куни саҳарлаб Жаҳон савдо марказига кўнгилли сифатида чақирилганди. Онам эса ҳар доим эгизак биноларнинг бирида ишлаган. Лекин ўша куни эрталаб ўзини пича беҳол сезиб, ишга кечикади. Кун очиқлиги учун офисдан ташқарида бироз нафас ростлагиси келади. Кейин тепасида аллақандай шовқинни эшитиб, улкан бинода ёнғин бошланганига кўзи тушади. Кўнгли айнимаганда эди, онам ҳам ўшанда 70-қаватда турган бўлармиди... Отам эса 27 ёшида вафот этди.

    Бор ҳақиқат айтилган куни, YouTube’да видеолар кўрдик. Ундан аввал 11 сентябрь ҳақида ҳеч нима билмасдим. Тўсатдан АҚШ тарихининг қонли, даҳшатли бўлагидан ва бу оиламиз тақдирини нечоғлик ўзгартириб юборганидан хабар топдим. Жамики ҳодисотни тўлиқ тушуниб етишга қурбим етмасдиям.

    Бўлиб ўтган воқеаларни билганимдан икки-уч йил ўтиб, 2011 йилнинг майида мактабдан уйга қайтаётгандим. Радиода 11 сентябрь ҳақида эшиттириш берилаётганди. Жуда ғалати туюлди. Ўртоқларим билан ўйнаётган бўлсам-да, ўзимни ҳақиқий, қаҳри қаттиқ қотилдек сездим. Мабодо, вақтимни хуш ўтказишни истасам, бу мен гаплашадиган мавзу эмас, албатта. Уйга қайтиб, юқорига чиқсам, онам телевизор қаршисида жазавага тушиб ўтирарди. Нима бўлганини сўрасам, Усоманинг ўлдирилганини айтди. Мен эса Барак Обамага суиқасд уйиштирилган деб ўйлабман. Шубҳаларим аригач, биринчи марта Усома бин Лоден шахсига қизиқиб, унинг кимлигини ўрганишга киришдим.

    Онам ва бобо-бувимнинг айтишича, мен уларга отамни эслатарканман: юз-кўзим, узун сочим, садафдек тишларим отамдан мерос ўтган экан. Уларнинг наздида, бизда ҳаётга иштиёқ кучли. Отам банк ишидан завқланган бўлса, мен компьютер илми ва чирлидинг (севимли жамоани қўллаб-қувватлаш)дан роҳатланаман. Отам орзулари — 20 ёшида вице-президент бўлгиси келарди — ортидан шошарди, мен ҳам ўзимникини амалга ошираман. Гарчи сира кўрмаган бўлсам-да, унинг ҳаёт йўлини давом эттираётганимни ўйласам, жуда қувонаман.

    Ўша куни нималар рўй бергани ҳақида кўп ўйлайман. Худога шукр, бу омадми ё тақдири азал — онам иккимиз йўқотганларимиз эвазига омон қолдик. Бугун яшаётибманми ўзи? Бундан нечоғлик шукр қилишимни айтолмайман.

    Одамлар нуқул: «11 сентябрни сира унутманг» дейди. Лекин онам бундан кейин унга кўрсатилган ғамхўрликларни айтиб беради. Ҳалокатдан кейин у отамни касалхоналардан излайди. Унга кўмак беришга ошиққан, ўлка бўйлаб келган инсонларга йўлиққади. Албатта, фожиани ҳечам унутолмаймиз, бироқ бизга умид бағишлаган 12—13 сентябрни, оиламизга ғамхўрлик қилиб, бизни ардоқлаганларни ҳам асло ёддан чиқармаймиз.

    Дина Ретик, 19 ёш, Вермонт

    «Қўшма Штатлар нафратга тўлиб кетганда, онамнинг қалби муҳаббатга лиммо-лим эди». Дина Ретик.

    «Қўшма Штатлар нафратга тўлиб кетганда, онамнинг қалби муҳаббатга лиммо-лим эди». Дина Ретик.
    Фото: Arrow Pictures

    Яқин-яқингача дўстларим ё оилам билан 11 сентябрь воқеалари ҳақида унча гаплашмасдик. Тўғри, яқинларим тақдири шу ҳодисага боғлиқ, доимий диққат марказимизда, лекин негадир бу мавзу ичига кўпам шўнғигим келмасди. Ҳаммаси қандайдир тарзда бир вақтнинг ўзида ўта шахсий ва оммавий бўлиб туюлар, бу билан қандай муроса қилишни билмасдим. Фожиа рўй берганда онамнинг қорнида эдим. Шунгами ўтган ишларга алоқадорлик ва ўзимни қандай ҳис этишим мунтазам ўзгариб туради.

    Менимча, узоқ вақтдан бери «11 сентябрь оиласи» бўлганимиз бизга ёрлиқдек ёпишди. Бу менинг назарга тушганим ва рол ўйнашим керак дегани. Ҳиссий тарафини чинданам тажрибадан ўтказолмадим. Йигирма йил ичида, менимча, оиламдагиларнинг нима рўй берганини ўйлашга вақти, имкони бўлган. Ҳозир эса улғайганим сари мен ҳам ўшаларни бошдан ўтказяпман ниҳоят.

    Отам 2001 йил 11 сентябрда эгизак минораларга қулаган биринчи самолёт АА11 рейсида эди. Отамнинг ўша кунги нуқтаи назари қандайлигини билмайман, бироқ онам «TED talk»даги нуқтида барини сўзлаганда буни қандай енгганини эшитдим. Нутқи давомида айрим тафсилотларни тилга кўчираркан, уларнинг кўпи қалбимни жароҳатлади.

    Қўлларида чақалоқ: отаси Дэвид Динанинг опаси билан.

    Қўлларида чақалоқ: отаси Дэвид Динанинг опаси билан.
    Фото: Arrow Pictures

    Жаҳон савдо марказига бир самолёт келиб урилганини радио орқали эшитган онам озиқ-овқат дўконининг машиналар турар жойида анча пайтгача қолиб кетади. Ўрнидан қўзғолса, машина ҳаракатланаётган бўлади. Дўконга кириш ўрнига, уйга қайтиб, дадамнинг парвоз рақамини текширишга ошиқади. Бу чинакам инсоний ҳолатки, ўзимни унинг ўрнига қўйишга уринаман.

    Бунга қўшимча, онамнинг ҳикоясидан отамнинг самолётда террористлардан бирининг олдига ўтириб қолганини фаҳмлайман. Бу барини бирданига ҳаққониятга айлантириб юборади. Онамнинг нутқида мурожаатга ўхшаш нимадир бор эди: бизнинг кўрган-билганларимиз ва нима қилаётганимиз ўзимизни шакл-шамойилга солиб туради.

    11 сентябрдан кейин онам дўстлари, оиласи, қўни-қўшни ва мамлакат ичкарисидаги одамлардан меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик кўрди. Ортга қараб, дунёга назар ташларкан, Афғонистон бўйлаб ўзига ўхшаш қанчадан қанча бева жувонлар зулм остида қолаётгани, ўзини ожиз сезаётганини кўради. Турмуш ўртоғини йўқотган аёлларга арзимас матоҳдек муомала қилинарди. Шу боис, у энг бошида ўзидек беваларга ёрдам қўлини чўзгиси келади ва ишга киришади.

    Бошқаларга меҳр кўрсатишга қарор қилган онамнинг оғриқларидан, очиғи, жуда ғурурланаман. Қўшма Штатлар нафрат билан – уруш, мутаассиблик, зўравонликка тўла бўлган лаҳзалар унинг қалби муҳаббат билан лиммо-лим эди. Бугун у турмуш ўртоғини йўқотгандан кейин ҳаётини изга солишга уринаётган афғон аёлларга кўмак берадиган Беёнд тҳе Элевентҳ нотижорат ташкилотини бошқаради. Фонд доирасида Ground Zero’дан уйимиз Бостонгача хайрия велопойгалари уюштирамиз, тадбирлар ўтказамиз. Юқори синфга кўчганимда мен ҳам пойгада қатнашдим ва бу йил ҳам – аҳли оиламиз билан отамнинг йўқотганимизнинг 20 йиллиги арафасида иштирок этиш ниятидаман.

    Отамни таниган-билган, кўрган одамдан у ҳақида кўпроқ маълумот олгим келади. Айни кунларда у ҳақида хотиралар, дўстлар ҳикоясини йиғяпман. Буларни бир ерда сақлаб, келажакка узатмоқчиман. Кейин эса у ёнимизда мангу барҳаёт бўлади.

    11.09.2021, 11:01   Изоҳ (0)   60930
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ махфий хизмати 11 сентябрь воқеаларини акс эттирувчи илгари чоп этилмаган фотосуратларни эълон қилди

    10.09.2021, 22:57

    «Айниқса, шимолдаги қўшниларимизни Афғонистондаги террор давлатини тан олишга шошилмасликка чақираман» — Абдурашид Дўстум

    10.09.2021, 21:56

    Афғонистон миллий қаҳрамони, «Панжшер арслони» Аҳмад Шоҳ Масъуд. Ватани озодлиги, тинчлиги ва дунёвийлиги учун курашган генералнинг хоинона ўлдирилиши

    10.09.2021, 20:08

    Ливан президенти бош вазир билан янги ҳукумат тўғрисида келишиб олди. Мамлакат Байрутдаги портлашдан кейинги зиддиятлар туфайли бир йилдан буён ҳукуматсиз

    10.09.2021, 19:38

    «Толибон» Афғонистон муваққат ҳукуматининг инаугурациясини бекор қилди

    10.09.2021, 18:22

    Украина президенти Россия билан уруш эҳтимоли борлигини тан олди

    10.09.2021, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.