«Смокинг», «Гарфилд» сингари фильмлардаги роли билан яхши таниш бўлган америкалик актриса Женнифер Лав Хьюитт учинчи марта оналик бахтига муяссар бўлди.
Ушбу хушхабарни Женнифернинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилган. Актриса шифохонадаги сурати билан бўлишган. Унинг айтишича, актрисани туғруқхонага болалари кузатган. «Айдан Жеймсни қабул қилиш мен учун катта шараф. Энди эса дам олиш вақти», — деб ёзиб қолдирган Женнифер.
https://www.instagram.com/p/CH0TRpuApJ_/
Маълумот учун, Женнифер Лав Хьюитт америкалик актёр Брайан Ҳеллисга турмушга чиққан. Жуфтликнинг икки нафар: 7 яшар Отем Жеймс ҳамда 6 ёшли Аттикус Жеймс исмли фарзандлари бор.
Изоҳ (0)