• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» Афғонистон ҳукуматининг янги таркибини эълон қилди

    «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукуматининг янги таркибини эълон қилди. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари рўйхатини гуруҳнинг расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид оммага тақдим қилган, унинг ўзи ҳукуматда маданият ва ахборот вазири лавозимини эгаллайди, деб ёзмоқда Reuters. Мужоҳиднинг сўзларига кўра, ҳукумат таркибини расмий эълон қилиш маросими кейинроқ ўтказилади.

    Абдул Ғани Бародар (марказда)

    Абдул Ғани Бародар (марказда)
    Фото: Reuters

    Агентлик хабарига кўра, Муҳаммад Ҳасан Оҳунд «Толибон» тузган янги ҳукуматнинг раҳбари бўлади. Оҳунд «Толибон» етакчиларининг раҳбари ҳисобланарди ва аввалги АҚШ ҳомийлигидаги ҳукумат қўшинига қарши урушда гуруҳни бошқарган. Қандаҳорлик етакчи «Толибон» асосчиларидан бири ҳисобланади.

    Мулла Абдул Ғани Бародар бош вазир ўринбосари бўлади, у «Толибон»нинг сиёсий қанотига раҳбарлик қилган.

    «Ҳаққоний тармоғи» террорчилик гуруҳи асосчисининг ўғли Сирожуддин Ҳаққоний Ички ишлар вазири лавозимини эгаллайди. Ҳаққоний АҚШ ФҚБ қидирувга берган энг ашаддий террорчилар рўйхатига киритилган. У 2008 йилда Кобулда содир этилган ва АҚШ фуқароларининг ўлимига сабаб бўлган теракт ташкилотчиларидан бири экани гумон қилинади. Ҳаққонийнинг қаерда эканини маълум қилган кишига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ваъда қилинган.

    «Толибон» асосчиларидан бирининг ўғли Умар Ёқуб мудофаа вазири бўлади. У 2020 йилдан бошлаб «Толибон»нинг деярли барча ҳарбий операцияларига раҳбар бўлган.

    Ташқи сиёсий идора (Ташқи ишлар вазирлиги) раҳбарлиги Амир Хон Муттақийга ишониб топширилади. У 2001 йилдан кейин узоқ вақт давомида Покистонда яшириниб юрган, бироқ сўнгги йилларда Қатардаги музокараларда иштирок этган.

    Разведка вазирлигига Абдул Ҳақ Восиқ раҳбарлик қилади. У 2002—2014 йилларда АҚШда асирда бўлиб қайтган ва Гуантанамо қамоқхонасида жазо муддатини ўтаган. Кейинчалик Абдул Ҳақ Восиқни «Ҳаққоний тармоғи» гуруҳи асирга олган АҚШ ҳарбийсига алмаштиришган.

    Бародарнинг янги ҳукуматга раҳбар этиб тайинланмаганига сабаб сифатида «Толибон»нинг сиёсий қаноти ҳамда ҳарбий қисми ўртасида қарама-қаршилик борлигини билдиради, деган Ташқи ишлар бўйича Россия кенгаши эксперти Кирилл Семенов. Ёқуб ва Ҳаққоний бошқараётган ҳарбий қанот сиёсий кучларнинг раҳбарликка қўйилишини қўллаб-қувватламаган бўлиши мумкин, сабаби ҳарбийлар ғалабага эришди, шунинг учун ҳам аввал юқори лавозимларда юрмаган шахс ҳукумат раҳбарлигига танланган, деб ҳисоблайди эксперт.

    «Толибон» қўл остидаги Афғонистонда Эрондаги бошқарув тизимига ўхшаш шакллар кўзга ташланмоқда, олий етакчи Оҳунзода, унга бўйсунадиган кенгаш ҳамда ижро ҳокимияти. Ташқи дунё билан муносабатларда «Толибон» ҳукуматининг асосий мақсади дунё ҳамжамиятини ишонтириш ва молиявий ёрдам олишга эришишдан иборат, дейди Семенов. Шунингдек, рус экспертининг фикрича ички сиёсатда «Толибон» аҳолининг қўллаб-қувватлашига эришиши лозим, бунинг учун одамлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш керак бўлади.

    Мавзуга доир: Гуантанамо қамоқхонасининг собиқ маҳбуси, мулла Умарнинг болаликдаги дўсти ва бошқалар. «Толибон» ўзининг юқори мартабали фахрийларини асосий вазир лавозимларига тайинлади

    «Толибон» август ўрталарида Афғонистон пойтахти Кобулни эгаллаб, президент саройига кириб борди, шундан кейин ҳукумат қўшинлари билан урушда ғалаба қозонганини эълон қилди. Президент Ашраф Ғани хорижга қочиб кетди, кейинчалик БААдан Афғонистон халқига мурожаат йўллади.

    Мавзуга доир: Фото: Қочоқ президентлар. Чет элдан бошпана излашга уларни нима мажбур қилган?

    Ушбу воқеалардан кейин «Толибон» Афғонистон ислом амирлигини тиклаш режалари ҳақида баён қилди. 1996—2001 йилларда Афғонистон ҳудудида «Толибон» қўл остида бўлган давлат шундай аталган, бироқ жаҳон ҳамжамияти ушбу давлатни расман тан олмаганди. Ушбу давлатда қизларнинг мактабга бориши, ишлаши ва кўчада маҳрам эркак ҳамроҳлигисиз юриши тақиқланган. Аёлларнинг тўлиқ ёпиқ кийимда юришига рухсат этилганди.

    Сентябрь бошида «Толибон» ҳаракат етакчиси Ҳайбатулло Оҳунзоданинг ҳукуматни бошқариши деярли ҳал этилган масала эканини билдирган. У 2016 йилда «Толибон»га раҳбар бўлган, аммо ҳеч ҳам расмий баёнот билан чиқиш қилмаганди. Унинг атрофидагилар ушбу вазиятни маҳфийлик, унинг хавфсизлиги билан изоҳлаган. Хабарларга кўра, Оҳундзода Покистоннинг Кветта шаҳрида 2012 йилда уни ўлдириш мақсадида уюштирилган суиқасддан аранг қутулиб қолган.

    Бир ҳафта аввал Забиҳулло Мужоҳид Оҳунзоданинг Қандаҳорда эканлиги ва яқин вақт ичида расмий нутқ сўзлаши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

    07.09.2021, 22:59   Изоҳ (0)   70661
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилия президенти ҳарбий тўнтариш уюштиришга тайёргарлик кўришда айбланди

    07.09.2021, 19:44

    Ангела Меркель канцлер сифатида сўнгги марта Бундестаг олдида нутқ сўзлади

    07.09.2021, 19:13

    БМТ Эфиопия аҳолиси очлик ёқасида эканини маълум қилди

    07.09.2021, 15:58

    Тожикистон президенти мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадда нутқ сўзлади

    07.09.2021, 14:41

    Канада бош вазири Жастин Трюдо намойишчилар томонидан тошбўрон қилинди

    07.09.2021, 14:26

    Туркия президентининг янги китоби сотувга чиқарилди

    07.09.2021, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.