Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида хонадон эшиги қулфланиб қолиши оқибатида ичкарида қолиб кетган икки ёшли бола қутқарилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 2 сентябрь куни соат 18:45 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчи диспетчерлик хизматига Қарши тумани «Чаман» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи фуқаро қўнғироқ қилиб, икки ёшли фарзанди уйда ёлғиз қолиб, кириш эшигини қулфлаб қўйганини маълум қилган.
«Мурожаатга кўра, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга 10 дақиқада етиб бориб, қисқа вақт ичида махсус қурилмалар ёрдамида темир эшикни очди ва болани онасига соғ-саломат топширди», — дейди Соҳиб Ваитов.
Қўшимча қилинишича, қутқарувчилар шу куни бола ёлғиз қолган хонадоннинг газ плитаси ҳам ёқиқ ҳолда қолдирилганига гувоҳ бўлган ва уй бекасини бу ҳақда огоҳлантириб, тўғри тавсия берган.
Изоҳ (0)