Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилига талабаликка тавсия этилганлар (1-босқич талабалари) учун ОТМда 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги (хусусан, мустақиллик дарслари), 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Маълумки, янги ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларининг биринчи курс талабалари учун ўқув жараёни кредит-модуль тизими орқали ташкил этилади.
Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилади.
Шу билан бирга, таништирув ҳафталигини ташкил этишда доимий яшаш манзилидан, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган талабаларнинг олий таълим муассасасига етиб келиши, турар-жойларига жойлашиши учун вақт ажратилиши инобатга олинади.
Юқори курс (биринчи курсдан ташқари) талабалари учун эса дарс машғулотлари умумий тартибда 6 сентябрдан бошланади.
Мавзуга доир:
- «Талаба ўқисинми ёки ижарага пул топсинми?!». Мақсуда Ворисова — талабалар ётоқхонаси танқислиги ҳақида
- Ўзбекистонда айрим талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти хориждаги муассасаларда ташкил этилади
- Ўзбекистонда кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 5–14 сентябрь кунлари онлайн апелляция шикояти бериши мумкин
Изоҳ (0)