23 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда 19 яшар йигит ўзи билан 12 дона героин воситасини олиб юргани ҳамда яна 8 та жойга шундай моддаларни яширгани аниқланди, деб хабар беради UzNews.
Йигитнинг сўзларига кўра, у бу ишни «Olx.uz» интернет сайти орқали топган. Гиёҳвандлик моддаларини керакли жойларга беркитиб қўйиш эвазига унга маош таклиф қилишган.
Йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси кўрилган.
Маълумот учун, ушбу модда билан айибланган шахс ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Аввалроқ Фарғонада Тожикистондан қарийб 2 кило гашиш олиб ўтган шахс ва унинг шериги ДХХ ходимлари томонидан ушлангани, ДХХ Ўзбекистон бўйлаб тезкор-қидирув тадбирда 13,5 кило гиёҳванд моддаларни мусодара қилгани, бухоролик ҳайдовчи кўп миқдордаги гиёҳванд модда билан қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)