ИИВ ЙҲХББ республика ҳудудида август ойида ишга туширилган онлайн режимда ишловчи стационар радарлар тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, ўтган бир ой ичида Сурхондарё вилоятида 8 та, Хоразм вилоятида 8 та ва Тошкент вилоятида 2 та стационар радар ишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Ўзбекистонда қоидабузарликларни аниқлаш учун камераларни ўрнатиш тартиби ҳақида ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ишлаб чиқилади ҳамда E-ijro auksion платформаси орқали онлайн аукционга қўйилади. Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жой дислокацияси, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.
Июнь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги чорраҳа ва йўлларда радар ва камералар қўйиш жойлари аукцион орқали савдога қўйилиши бошланди. 1 июль куни E-auksion сайтида биринчи бор Тошкент шаҳрида радар ўрнатиладиган жойлар аукционга чиқарилди.
Изоҳ (0)