Ижтимоий тармоқда «Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилди.
Текширув хулосасига кўра, фуқаро Т.Ф. ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса-да, Nexia-3 русумли автомобилни бошқаргани ҳамда фуқаро М.М. мазкур автомобилни унга бошқаришга топширгани бўйича расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилди.
Хизмати давомида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузгани, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талабларига зид равишда, жамоат жойида тиббий ниқоб тақмаганлиги учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Д.Қўшбоевга танбеҳ интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.
Мавзуга доир:
- Тошкентда фуқаро ички ишлар ходимига «калла қўйди». Унга нисбатан жиноий иш очилди
- Тошкентдаги «Новза» масжидига жума намозига келган ҳайдовчилар машиналари жаримага тортилаётгани айтилган видео бўйича изоҳ берилди
- Наманганда Spark ҳайдовчиси ўзини ҳақоратлаган Captiva ҳайдовчисининг кўзига ҳайвонлардан ҳимоя қилувчи суюқлик сепиб юборди
Изоҳ (0)