Бу рецепт билан салат мазаси кутганингиздан ҳам аъло чиқишига шубҳа йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- гуруч — 200 гр;
- сув — 250 мл;
- балиқ — 300 гр;
- бодринг — 2 дона;
- авокадо (авокадосиз тайёрласа ҳам бўлади);
- шакар — 2 чой қошиқ;
- гуруч сиркаси — 2 ош қошиқ;
- творогли пишлоқ (суюқ пишлоқ) — 200 гр;
- седана;
- соя соуси.
- Яхшилаб ювилган гуручни совуқ сувга солиб ивитинг.
- Баланд оловда қайнатинг, кейин қопқоғини ёпиб ўртача оловда тайёр бўлгунича пиширинг.
- Балиқ, бодринг ва авокадони кубик шаклида тўғранг.
- Туз, шакар ва сирка аралашмасини гуручга қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
- Ўртача идишга гуруч, пишлоқ, бодринг, балиқни устма уст қилиб солинг.
- Устидан яна пишлоқ, авокадо ва балиқ солинг.
- Кунжут билан безатилган салатни дастурхонга тортишдан аввал соя соуси қўшишни унутманг.
Изоҳ (0)