Нурхон Қурбонова пара-енгил атлетиканинг F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.
Қурбонова медаллар учун курашда 18,38 метр натижа қайд этди. Қайд этиш ўринли, Нурхон Қурбонова Токио—2020 Паралимпия ўйинларининг ядро улоқтириш секторида бронза медалига сазовор бўлган эди. Шу тариқа у ўзининг мусобақадаги иккинчи медалини қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун жорий Паралимпиададаги бешинчи кумуш медали бўлди. Шунингдек, делегация ҳисобида 7 та олтин ва 6 та бронза медаллари ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)