«Янги Ўзбекистон» боғида мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган давлат тадбирида шифокорлар ҳақида қўшиқ ижро этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова томонидан куйланган тарона тадбир иштирокчилари томонидан юқори кайфиятда қарши олинди.

Таъкидлаш керакки, шу кунга қадар Ўзбекистондаги бирор давлат тадбирида тиббиёт ходимларига бағишлаб қўшиқ ижро этилмаган.