• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига борди

    Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    У ерда жамоатчилик ватан фидойилари, миллий истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодлар хотирасини ёд этиш учун йиғилди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.

    Мустабид тузум даврида юрт озодлиги учун курашган 100 мингдан ортиқ ватандошлар қатағонга учраган. Уларнинг қанчаси «халқ душмани» деган туҳмат билан шафқатсиз отиб ташланган. Яна қанчаси сургун қилиниб, азоб-уқубатларга дучор этилган. Оилалари пароканда бўлиб, мол-мулклари тортиб олинган. Бу мудҳиш жиноятдан муштипар момолар, оналар ҳам омон қолмаган. Минглаб аёллар бева, болалар етим қолган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу нафақат уларнинг авлодлари, балки бутун халқ юрагидаги оғриқдир. Шу боис орадан шунча вақт ўтса-да, барча ўша мудҳиш даврни изтироб билан эслайди.

    2001 йилдан буён 31 август – «Қатағон қурбонларини ёд этиш куни» сифатида нишонлаб келинмоқда. Ватан фидойиларининг ҳаёти ва меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Бу йил Шаҳидлар хотираси хиёбонида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи биноси реконструкция қилинди.

    Давлат раҳбари ушбу музейни кириб кўрди. У ерда яратилган шароитлар, тарихий ҳужжатлар билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Кўриниб турибдики, катта салоҳиятга эга етакчилар, олимлар, адиблар, шифокорлар, ўқитувчилар қатағон қилинган. Улар халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Мустабид тузумга миллат кўзини очадиган, унга ўзлигини танитадиган зиёли инсонлар керак эмас эди. Уларнинг айби — буюк бўлгани», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Афсуски, шу пайтгача қатағон қурбонларининг тўлиқ рўйхати шакллантирилмаган эди. 2020 йил 8 октябрда Ўзбекистон Президентининг «Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.

    Тарихчи олимлар жалб этилиб, зулм қурбони бўлган барча инсонларни аниқлаш ва номларини тиклаш бўйича катта ишлар бошланди. Чет эллардаги архив ва музейлар, кутубхона ва фондлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, илмий экспедициялар ташкил этилмоқда. Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фанлар академияси ва бошқа ташкилотларнинг архивларидан янги-янги маълумотлар топилмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда қатағон қурбонларига бағишланган музейлар ташкил этилди. Уларда расмий материаллар билан бирга оилавий архивларда сақланиб қолган кўплаб тарихий ҳужжатлар, ноёб суратлар тўпланмоқда. Қатағон қурбонларининг номлари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти вилоятлар, туманлар кесимида аниқланмоқда. Бу маълумотлар асосида кўп жилдлик «Қатағон қурбонлари» китоби нашрга тайёрланяпти.

    Президент бундай катта, илмий асарлар билан бирга мактаб ўқувчилари учун содда тилда, кичик-кичик китоблар чиқариш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга Тарих институтининг илмий ходимларини бириктириб, ҳар бир ҳудуддаги жадид боболаримиз, қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берилди.

    Давлат раҳбари тарихни ўрганиш ва ўргатиш вазифалари ҳақида гапирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик. Бировга ёқадими-ёқмайдими, ғуруримизми-армонимизми, муваффақиятми ё хиёнатми — ҳаммасини ҳаққоний ёзиш керак», — дея таъкидлаган Президент.

    Ҳақиқатни тиклаш борасидаги яна бир қадам — шу йил 25 август куни Ўзбекистон Олий суди томонидан 115 нафар қатағон қурбони оқланди. Президент ушбу қарорни олқишлади.

    «Орадан қарийб юз йил ўтиб адолат қарор топди. Миллий истиқлолимиз учун кураш олиб борган, лекин реабилитация қилинмай қолган 115 нафар бобомизнинг пок номлари оқланди. Ҳали бундайлар қанча? Ватанпарвар инсонларнинг шаънини тиклашга қаратилган эзгу ишларни давом эттириш керак», – дейди Шавкат Мирзиёев.

    Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди. Давлат раҳбари аждодлар хотираси, бугунги мустақиллик ва тинчлик қадри ҳақида гапирган.

    «Жадид боболаримиз юртимизни озод этишга, қолоқликдан олиб чиқиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга борини бағишлаган. Бунинг бадалини ўз жонлари билан тўлаган. Биз бугунги мустақиллик, тинчлик, эркинлик шароитида уларни эслашимиз, эъзозлашимиз ҳам қарз, ҳам фарз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Дунёда бўлаётган воқеаларга огоҳ кўз билан қараш, тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш муҳимлиги таъкидланган.

    «Ҳамма натижалар, мана шундай байрамларимиз тинчлик туфайли. Ишларимиз, ибодатларимиз тагида илм-маърифат бўлиши керак. Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларини ташкил этдик. Буюк муҳаддис ва ислом дини уламоларимиз асарлари нашр этилмоқда. Янги таҳрирдаги ‘Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида’ги қонун шу масалаларга қаратилган. Имом-хатиблар, диний жамоатчилик маънавиятни юксалтириш, меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, ёшларга тўғри тарбия беришга бундан буён ҳисса қўшадилар, деб ишонаман», — деди Президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аллоҳдан ўтганларга раҳмат, юртга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилинган.

    31.08.2021, 12:23   Изоҳ (0)   31858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилонзор тумани ИИО ФМБга янги бошлиқ тайинланди

    31.08.2021, 11:49

    Ўзбекистонда коронавирус билан тўлиқ эмланганлар сони 1,8 млн кишидан ошди

    31.08.2021, 11:15

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари «АрМИ—2021» доирасида ўтказилган икки мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди

    31.08.2021, 10:45

    WSJ: Ўзбекистон АҚШни афғон учувчиларини чиқариб юборишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирди

    31.08.2021, 10:28

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 755 кишида коронавирус, 201 кишида пневмония қайд этилиб, 10 бемор вафот этди

    31.08.2021, 10:16

    Испаниядаги отлар сартарошхонаси, анъанавий дарё футболи, қўйлар ҳосил қилган юрак шакли. 30 август суратлари

    30.08.2021, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия 12 та атом сувости кемасини қуради

    Дунё | 2 июн, 11:14

    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

    Реклама | 2 июн, 10:30

    Ўзбекистонда 3 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 11:04

    Польшада президентлик сайловида Украинанинг НАТОга аъзолигига қарши номзод ғалаба қозонди

    Дунё | 2 июн, 10:52

    Футбол бўйича БАА—Ўзбекистон ўйини арафасида Тошкентдан туристларни юбормаслик тавсия этилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 10:36

    Фарғонада банк масъуллари ва икки ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 10:13

    “Дунё гўзали” танловида илк бор таиландлик қиз Опал Сучату Чуангстри ғолиб бўлди

    Лайфстайл | 2 июн, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.