Подполковник Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Фарҳод Жабборов тайинловга қадар Юнусобод тумани 2-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ Косон тумани ИИБ бошлиғи Шаҳрисабз ИИБга бошлиқ этиб тайинлангани, шунингдек, Навоий ва Андижон вилояти ИИБ бошлиқлари ўзгаргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)