• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Шацких, Гейнрих, Шомуродов ва бошқалар. Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

    Ўзбекистон терма жамоасида ҳар доим ҳимоя борасида муаммолар бўлгани ҳеч кимга сир эмас. «Оқ бўрилар» (Ўзбекистон терма жамоасининг лақаби шунақа) аксарият ҳолларда айнан ҳимоя чизиғидаги камчиликлар туфайли ўз мақсадига эришолмай қолади. Аммо олдинги чизиқ вакиллари ҳақида бундай дейиш бироз мушкул. Боиси жамоада барча даврларда ҳеч бўлмаганда битта юқори даражали ҳужумчи бўлган ва улар озми, кўпми ишончни оқлаган. «Дарё» қуйида Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Улуғбек Бақоев

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фаолиятининг катта қисмини чет элда, асосан, Қозоғистон чемпионатида ўтказган Улуғбек Бақоев терма жамоада 52 ўйин ўтказиб, 14 та гол уради. Унинг эсда қоларли голлари сифатида 2011 йилги Осиё чемпионатида Иорданияга қарши ўйиндаги дубли ва 2014 йилги Жаҳон Чемпионати саралаши доирасида Эрон дарвозасига киритган ғалаба тўпини эслаш мумкин.

    Жафар Ирисметов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ирисметов ҳам Бақоев сингари узоқ вақт давомида Қозоғистон ва Россия клублари шарафини ҳимоя қилган. Жафар майдонда тезлиги, кучли зарбаси ва курашдан қочмаслиги билан ажралиб турарди. У терма жамоа либосида 36 ўйинда майдонга тушиб, 15 марта рақиб дарвозабонларини ранжитган.

    Игорь Сергеев

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва «Пахтакор»даги ўйинлари орқали миллий жамоага жалб этилган Игорь Сергеев вақтида жуда кўп танқид қилинганига қарамай, терма сафида яхши ҳаракат қилган деб айтиш мумкин. Буни унинг статистикаси ҳам исботлаши мумкин — 53 ўйин, 17 та гол. Игорь ушбу рўйхатда фаолиятини давом эттираётган кам сонли футболчилардан биридир, у ҳозирда Қозоғистоннинг «Тобол» клуби сафида ҳаракат қилмоқда ва ўзи майдонга тушган деярли ҳар учрашувда гол урмоқда.

    Игорь Шквирин

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳозирда «Турон»ни Суперлигада олиб қолиш учун курашаётган Шквирин ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси бўлган, 1994 йилги Осиё ўйинларда ғалаба қозонган жамоанинг етакчиларидан бири эди. Шквирин фаолиятининг катта қисмини «Пахтакор»да ўтказган, шунингдек, у Исроил, Малайзия ва Ҳиндистон чемпионатларида ҳам тўп суришга муваффақ бўлган. Унинг терма жамоадаги статистикаси қуйидагича: 31 ўйин, 20 та гол.

    Одил Аҳмедов

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    2007 йилдан 2021 йилгача, 14 йил давомида терма жамоада ҳаракат қилган Одил Аҳмедов жамоанинг ҳақиқий жонкуяр ўйинчиларидан бўлган. Одил курашлардан қочмаслиги ва уларда ўзини аямаслиги билан таҳсинга лойиқ эди. 2011 йилдан бери легионер сифатида ҳаракат қиладиган Аҳмедов терма жамоада 105 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голни ўз номига ёздириб қўйган. Ҳозирда у Хитойнинг «Санчжоу Майти Лаёнс» клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

    Элдор Шомуродов

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шомуродов миллий жамоадаги дебютини 2015 йилда Самвел Бабаян қўл остида ўтказган. Ўтган вақт оралиғида Элдор терма жамоа либосида 44 ўйин ўтказиб, 21 та гол урган. Унинг терма жамоадаги энг ёрқин ўйинлари 2019 йилги Осиё чемпионатига тўғри келади. Ўша мусобақада Элдор Эктор Купер томонидан марказий ҳужумчи сифатида кашф этилади ва умумий ҳисобда 4 та гол уради. «Рома» футболчиси ҳозирда терма жамоанинг асосий футболчиси ҳисобланади. ЎФА билан шартнома имзолаши кутилаётган Сречко Катанец ҳам ўйинни Элдорнинг атрофида қурса ажаб эмас.

    Мавзуга доир: Серқуёш Жарқўрғондан кўҳна Римгача. Элдор Шомуродов босиб ўтган йўл

    Сервер Жепаров

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2002 йилда терма жамоада дебют қилган Сервер Жепаров узоқ йиллар давомида жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлган. Икки бор Осиёнинг энг яхши футболчиси (2008 ва 2011 йилларда) деб топилган Жепаров майдон марказида ўйиннинг боришини назорат қиларди ва ақлли паслари билан ҳужумчиларни қулай вазиятларга олиб чиқарди. Бугунги кунда Ўзбекистон U-14 терма жамоасига мураббийлик қилаётган Жепаров 126 та баҳсда майдонга тушиб, 25 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Қайд этиш жоиз, Жепаров 126 та ўйини билан терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.

    Миржалол Қосимов

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Миржалол Қосимов 1992—2005 йилларда Ўзбекистон терма жамоасида ҳаракат қилган. 1994 йилги Осиё ўйинларидаги ғалабанинг қўлга киритилишида ҳам Қосимовнинг хизматлари беқиёс бўлган. Қосимов гол уришдан ҳам кўра кўпроқ заргарона узатмаларни беришни афзал биларди. Шунга қарамай, «Ўзбек Марадонаси» 66 ўйинда 31 та гол уришга муваффақ бўлган.

    Александр Гейнрих

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Тан олиш керак, Ўзбекистон терма жамоаси тарихида креатив ўйинчилар кўп бўлмаган, бироқ мабодо шундай ўйинчилар ҳақида гап кетса, аксарият мухлислар биринчи бўлиб Гейнрихни эслайди. «Сеҳрли таёқча» деб ном берилган Александр 2002 йилда Ўзбекистон термасидаги илк ўйинини ўтказади ва 2017 йилгача 98 ўйин ўтказиб, 32 марта рақиб дарвозабонларини «хафа» қилади.

    Максим Шацких

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фаолиятининг деярли бутун қисмини Россия ва Украинада ўтказган Шацких 1999 йилда, 20 ёшида терма жамоага чақирилади. У Ўзбекистон миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Шацких умумий ҳисобда 61 ўйин ўтказиб, 34 та гол урган. Унинг майдондаги устун томонлари сифатида гол сезиш қобилияти ва иккинчи қаватда яхши ўйнай олишини кўрсатиш мумкин эди.

    Бошқа мақолалар:

    • Қосимов, Бабаян, Купер ва бошқалар. 30 йил ичида Ўзбекистон терма жамоасини кимлар бошқарган?
    • «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида
    • Содиқлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. «Пахтакор»да ҳам, «Бунёдкор» сафида ҳам ўйнаган футболчилар
    • Ривальдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар
    • Йўқотилган «олтинбошлар»: ўзбек футболининг эрта сўнган юлдузлари ҳақида

    26.08.2021, 08:16   Изоҳ (0)   23124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия Кубоги. «Бавария» қуйи лига жамоасига жавобсиз 12 та гол урди, Шупо-Мотингдан покер

    26.08.2021, 01:30

    Паралимпиячилардан дастлабки медал, Мбаппени сотишга қарор қилган «ПСЖ», «Машъал» мураббийига мушт туширган «Металлург» раҳбари. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    25.08.2021, 22:31

    ОФК Кубоги. «Насаф» 5 та гол урилган ўйинда Туркманистон клубини мағлуб этиб, Марказий Осиё минтақаси ғолиби бўлди

    25.08.2021, 21:51

    «Металлург» клуби бошлиғи «Машъал»га қарши ўйиндан кейин рақиб бош мураббийи Александр Хомяковга мушт туширди (видео)

    25.08.2021, 21:48

    Суперлига. «Металлург» ўз майдонида «Машъал»га енгилди, «Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна»да ғалаба

    25.08.2021, 21:27

    Ўзбекистон Токио—2020 Паралимпия ўйинларида дастлабки медални қўлга киритди. Ислом Асланов бронза медалига сазовор бўлди

    25.08.2021, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.