Суперлига 16-тури доирасида кечган «Металлург» ва «Машъал» жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:2) кейин нохуш ҳолат юзага келди.
Ҳакам ҳуштаги янграгандан кейин муборакликлар устози Александр Хомяков кийиниш хонасига кетаётган вақтда «Металлург» клуби бошлиғи Шавкат Саидов кутилмаганда рақиб мураббийининг кўкрак қисмига мушт туширди.
«Машъал» клуби устози ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашмади. Муборак клуби буни «‘Металлурғ футбол клуби хавфсизликни таъминламаганлиги» билан изоҳлади.
Ушбу ҳаракат туфайли бекободликлар раҳбари жиддий жазога тортилиши мумкин.
Изоҳ (0)