News cover

Мансур Қиличев Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси (қароргоҳи Қоҳира шаҳрида) Мансур Қиличев 4 май куни Жазоир ташқи ишлар, хориждаги ватандошлар ва Африка ишлари вазири Аҳмад Аттафга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда томонлар Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Жазоир ташқи ишлар вазири Аҳмад Аттаф сиёсий алоқалар даражасини юқори баҳолаб, савдо-иқтисодий ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Вазирнинг қайд этишича, ҳозирги вақтда ўзаро савдо ҳажми икки мамлакат салоҳиятига мос эмас. Унинг айтишича, тоғ-кон саноати ва геология, фармацевтика ҳамда тўқимачилик саноати каби йўналишларда катта имкониятлар мавжуд.

Фото: Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги

Аҳмад Аттаф 50 миллион аҳолига эга Жазоирда Ўзбекистон тўқимачилик компаниялари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, кейинчалик маҳсулотни Африка бозорига божсиз экспорт қилиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, у мамлакат иқтисодий зоналарида савдо уйлари, омборхоналар ва кўргазма залларини ташкил этиш, ишбилармонлар кенгашини шакллантириш ҳамда ҳукуматлараро комиссия фаолиятини йўлга қўйишни таклиф қилди.

Суҳбатда таълим, тиббиёт ва парламентлараро ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аҳмад Аттаф президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакат тараққиётини юқори баҳолашини билдирган.

Учрашув якунида Жазоир ташқи ишлар вазири Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг мамлакатга ташрифини кутаётганини маълум қилиб, ҳамкасбига самимий саломини етказишни сўради. Шунингдек, у Ўзбекистон элчисининг Жазоирдаги фаолияти учун барча зарур шароитларни яратиш ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

47 ёшли Мансур Қиличев Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси ҳисобланади. У 2002-йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб келмоқда ва Саудия Арабистони ҳамда Дубайдаги дипломатик ваколатхоналарда фаолият юритган, 2021 йил октябридан буён эса Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Бугун, 19:10

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: