Ўзбекистонга 22 август куни Хитойдан яна 3 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 9-партияси бўлиб, 1 миллион дозадан иборат аввалги партия 20 июль куни келтирилганди.
Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 370 000 дозаси «Спутник V»,
- 986 480 дозаси AstraZeneca,
- 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)