Жиззахда вилояти Фориш туманида «ГАЗ-53» юк машинаси ағдарилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 16 август куни соат 20:00 атрофида туманнинг «Учма» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўлда юз берган. Ҳайдовчи «ГАЗ-53» бошқарувини йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилган, оқибатда 34 ёшли ҳайдовчи олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)