• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Фақат оғриқ эмас: буйракдаги тошлар ҳақида кўпчиликка номаълум 5 белги

    Буйрак тошлари билан боғлиқ бўлган асосий аломатлардан бири – тош ҳаракатланаётганда ва танани тарк этишга уринишда пайдо бўладиган даҳшатли оғриқдир. Кўпинча оғриқ одамнинг буйраги ва сийдик пуфагида муаммо борлигидан дарак беради. Аммо кўпчиликка номаълум бўлган огоҳлантирувчи бошқа аломатлар ҳам мавжуд.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Буйрак тошлари – бу тузларнинг тўпланиши бўлиб, улар жуда қаттиқ бўлакларга айланади. Баъзи тошлар майда-чуйда бўлиб, танани сезиларсиз даражада тарк этиши мумкин, бошқа каттароқлари ва уларнинг ҳаракатлари ноқулайлик ва қаттиқ оғриқни келтириб чиқаради. Баъзи ҳолларда тошлар жуда катталиги туфайли сийдик йўлини тўсиб қўйиши мумкин, кейинчалик бу ҳолат жарроҳлик амалиётини талаб қилади.

    Буйрак тошларининг пайдо бўлиши турли омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин: овқатланиш хусусиятлари, ирсият, одамнинг турмуш тарзи ва бирга келадиган касалликлар, масалан, семириш билан.

    Биқиндаги кучли оғриқ – буйрак тошлари билан таниш бўлганлар орасида кенг тарқалган ва энг машҳур аломатдир. Бу ҳолат буйрак коликаси деб аталади: қоида тариқасида 30-60 дақиқа давом этади, кейин вақтинчалик енгиллик пайдо бўлади. Аммо бошқа белгилар ҳам бор, уларнинг аниқланиши огоҳлантириш ва қўшимча текширув учун шифокор билан маслаҳатлашишга сабаб бўлиши керак.

    Кўнгил айниши ёки қайт қилиш

    Буйрак тошларининг кўчиши ва ҳаракати кўпинча қоринда ноқулайлик, кўнгил айниши ва ҳатто қайт қилиш билан кечади. Одатда одамлар бу белгиларни заҳарланиш ёки ичак инфекцияси деб ҳисоблайди ва буйрак муаммолари билан боғламайди. Аммо бемор шубҳали ҳеч нарса емаган бўлса ва ичак инфекциясининг бошқа белгилари кузатилмаса, муаммо буйрак тошларида бўлиши мумкин.

    Юқори ҳарорат

    Иситма буйрак тошларининг энг кенг тарқалган белгиси эмас. Буйракдаги тош пешобнинг чиқишига халақит беради ва у тўплана бошлайди. Сўнгра бактериялар кўпаяди, натижада инфекция, яллиғланиш ва юқори ҳарорат пайдо бўлади. Антибиотиклар эса одатда яллиғланишни даволашда ёрдам беради.

    Ҳожатхонадан тез-тез фойдаланиш истаги

    Ҳожатхонага тез-тез бориш истаги пайдо бўлса ва бунга чидаш осон бўлмай қолса, бу ҳам буйрак тошларининг навбатдаги белгиси саналади. Агар тош сийдик пуфагига яқин бўлса, кўплаб аломатлар ҳожатхонага бориш истагига ўхшайди. Бунинг сабаби шундаки, тошлар сийдик пуфаги деворларини безовта қилиб, уларнинг қисқаришига олиб келади. Урологларнинг таъкидлашича, ҳар қандай ҳолатда ҳам пешобнинг минимал миқдори чиқиши керак. Пешобнинг йўқлиги – бу шифокорга боришингиз керак бўлган хавотирли белгидир.

    Пешоб рангининг ўзгариши

    Яна бир безовта қилувчи белги – пешоб рангининг ўзгаришидир. У пушти, қизил ёки жигаррангга айланиши мумкин ва бу унинг таркибида қон томчилари борлигидан келиб чиқади. Қон қанчалик кўп бўлса, ранг шунчалик қизғиш бўлади. Тошлар сийдик йўлининг шиллиқ қаватига зарар етказади ва натижада қон сийдикка тушиши мумкин. Унинг миқдори ҳар доим ҳам кўп эмас, баъзи ҳолларда сийдикни лабораторияда текшириш орқали аниқланади.

    Пешоб вақтида оғриқ

    Бу оғриқ вақтинчалик бўлиб, фақат сийдик чиқариш пайтида, тош буйракдан сийдик пуфагига ўтаётганда ўзини намоён қилади. Ҳаракатланадиган тошлар, агар улар жуда кичик бўлса, сезилмаслиги мумкин, лекин улар каттароқ бўлса, бу кучли ноқулайлик туғдиради.

    Буйракда тош топилса, қандай йўл тутиш керак?

    Агар тошлар кичкина бўлса ва шифокор буйраклардаги қум ҳақида гапирса, эҳтимол, ҳеч қандай махсус чора кўришга тўғри келмайди. Тошларнинг тезроқ чиқиб кетишига ёрдам бериш учун кўпроқ сув ичиш мумкин. Катта тошлар жиддий ёндашувни талаб қилади. Эҳтимол, уролог ультратовуш ёрдамида тошларни синдиришни маслаҳат беради ёки катта тошларни олиб ташлаш учун кичик операцияни таклиф қилади.

    Тош пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

    Доктор билан маслаҳатлашиш ва уларнинг тавсияларига амал қилиш лозим. Бундан ташқари, кўпроқ сув ичиш ва сувли сабзавот-меваларни истеъмол қилиш ва тузни камайтириш лозим. Булар, албатта, буйракда тош пайдо бўлишининг олдини олади.

    Мавзуга доир:

    • Эътиборсиз қолдириш хавфли бўлган буйрак инфекциясининг 6 та белгиси
    • Цистит: келиб чиқиши, аломатлари ва даволашда муҳим тавсиялар
    • Буйраклар ишдан чиқишига сабаб бўладиган 6 одат

    21.08.2021, 12:59   Изоҳ (0)   41291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош оғриғидан дори воситаларисиз қутулишнинг 13 усули

    20.08.2021, 17:54

    Аёллардаги кальций етишмовчилигининг асосий белгилари

    20.08.2021, 14:59

    Эритразма касаллиги нима сабабдан пайдо бўлади? Мутахассис жавоб беради

    19.08.2021, 17:55

    Аёллар одатда эътиборсиз қолдирадиган юрак хуружининг 8 белгиси

    19.08.2021, 11:54

    Нима сабабдан юрак уриши тезлашади?

    18.08.2021, 19:57

    Семирмаслик учун 35 ёшгача амал қилиш керак бўлган одатлар

    18.08.2021, 13:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.