• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT: «Толибон» сўроқ қилиш ва жазолаш учун АҚШ ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилган афғонларни қидира бошлади. Улар бундай қилмасликка ваъда берганди

    «Толибон» ҳаракати жангарилари НАТО ва АҚШ ҳарбийларига ёрдам берган Афғонистон аҳолисини қидиришни кучайтирди. Бу ҳақда RHIPTO Норвегия глобал таҳлил маркази томонидан БМТ учун тайёрланган ҳисоботга асосланиб, The New York Times хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳужжатда айтилишича, «Толибон»да америкаликлар билан ҳамкорлик қилганларнинг рўйхати ва манзиллари бор. «Толибон» уларни, «сўроқ қилиб, жазоламоқчи». Жангарилар ушбу манзилларга бориб, агар ўз ихтиёри билан таслим бўлмаса, қидирувдагиларнинг қариндошларини ҳибсга олиш ва ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

    «Толибон» рўйхатига, хусусан, афғон полициячилари, ҳарбийлари ва тергов органлари ходимлари киритилган.

    NYT таъкидлашича, «Толибон» рўйхатдаги одамларни жумладан Кобул аэропорти яқинидан ҳам қидирмоқда, аэропорт ҳозир мамлакатни тарк этиш мумкин бўлган ягона жой.

    Reuters агентлиги ҳам ушбу ҳисоботга асосланиб, «Толибон» Афғонистоннинг аввалги маъмурияти ёки АҚШ кучлари билан муҳим лавозимларда ишлаган кишиларнинг қора рўйхатини туза бошлагани ҳақида хабар берди.

    Агентлик хабарига кўра, ҳисоботга эски тузумнинг шериги деб гумон қилинган кишига ёзилган мактуб ҳам киритилган. Reuters ёзишича, уни шу ҳафта Кобулдаги квартирасидан олиб кетишган ва Афғонистоннинг олдинги ҳукуматидаги ўрни ҳақида сўроқ қилишган. Афғонистон Ислом Амирлигининг ҳарбий комиссиясидан келган мактубда айтилишича, маҳбус Буюк Британияга ўз вазифаларини бажариш учун борган. Мактуб муаллифларига кўра, бу унинг «америкаликлар ва британияликар билан яхши муносабатда бўлганидан» далолат беради.

    «Агар комиссияга келмасангиз, сизнинг ўрнингизга оила аъзоларингиз ҳибсга олинади ва бунинг учун жавобгарлик сизнинг зиммангизга тушади. Сизга ва қариндошларингизга шариат қонунларига мувофиқ муомала қилинади», — дейилади мактубда.

    «Толибон» ҳокимиятни эгаллагач, ҳаракатнинг Қатар сиёсий идораси вакили Муҳаммад Суҳайл Шоҳин «Толибон» Ғарб кучлари билан ҳамкорлик қилган афғонларни жазоламаслигини ваъда қилганди. Уларнинг мамлакатни тарк этишига ҳеч қандай асос йўқ, деган эди Шоҳин.

    Аввалроқ, АҚШ қўшма махсус операциялар қўмондонлигидаги манбаларига таяниб, The Intercept «Толибон» ҳужум пайтида АҚШ ҳарбийларининг шахсни аниқловчи портатив ускуналарини (HIIDЕ) тортиб олгани ҳақида хабар берганди.

    HIIDЕ қурилмалари биометрик (кўз пардаси, бармоқ излари) ва биографик маълумотларни ўз ичига олади ва йирик марказлашган маълумотлар базаларига кириш учун ишлатилади. Уларнинг ёрдами билан «Толибон» АҚШга ишлаган афғонларни аниқлай олади. Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, жангариларда HIIDЕ маълумотларини қайта ишлаш учун зарур воситалар йўқ. Бироқ улар Покистонда бор, The Intercept ёзишича, Покистон «Толибон»ни қўллаб-қувватлайди.

    CNN АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Энди Кимнинг идорасига таяниб хабар беришича, «Толибон» ғалабасидан кейин Кобулдаги АҚШ элчихонаси эвакуация қилинишидан олдин асбоб-ускуналар ва ҳужжатларни йўқ қилиш мобайнида бир нечта афғон фуқароларининг паспортларини ҳам йўқ қилган. Бундай ҳаракатларнинг сабаби аниқланмаган.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» Афғонистонда Мустақиллик кунига бағишланган митинг иштирокчиларига қарата ўт очди. Қурбонлар бор
    • «Толибон» Афғонистонда демократия бўлмаслигини маълум қилди
    • «Энди одамлар эркинлигидан маҳрум бўлди». Кобул аҳолиси «Толибон» ҳукмронлиги остидаги ҳаёт ҳақида гапириб берди

    20.08.2021, 19:40   Изоҳ (0)   36285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» АҚШ устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    20.08.2021, 18:39

    Туркияда COVID-19 туфайли янги чекловлар киритилади

    20.08.2021, 10:10

    Германиядаги америкалик амалдорлар «Гавана синдроми»дан шикоят қилди. Аввалроқ у АҚШнинг Ўзбекистон, Россия ва Хитойдаги дипломатларида ҳам қайд этилган

    20.08.2021, 07:53

    Афғонистонда паранжи нархи ўн баравар ошиб кетди

    20.08.2021, 07:23

    СССРни сақлаб қолиш учун уюштирилган фитнани тушунтириб берувчи 10 та фотосурат

    19.08.2021, 23:51

    30 йил аввалги путч ҳақида уятли саволлар: Нима ўзи у? Ким қандай мақсад билан курашган? Кимдир ҳақиқатан ҳам СССРни парчалаб юборишни хоҳлаганми?

    19.08.2021, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.