• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    30 йил аввалги путч ҳақида уятли саволлар: Нима ўзи у? Ким қандай мақсад билан курашган? Кимдир ҳақиқатан ҳам СССРни парчалаб юборишни хоҳлаганми?

    1991 йилнинг 19 август куни СССРда Август путчи бошланган: бир гуруҳ юқори мартабали амалдорлар ҳокимиятни қўлга киритишга уринган, бу жараён Москвага қўшинларнинг киритилиши ва Оқ уй олдидаги тўқнашувлар билан бирга кечган. Август воқеалари мамлакатнинг келгуси тақдирини амалда ҳал қилган — 1991 йил декабрида Совет Иттифоқи йўқликка юз тутган. Ҳозирги вақтда кўпчилик бундан 30 йил аввал юз берган воқеалар ва уларнинг тафсилотларини эслай олмайди. Шу муносабат билан Meduza 1991 йилги путч ҳақидаги асосий саволларга жавобларни тайёрлаган, «Дарё» буни ўзбек тилига ўгирди.

    Мавзуга доир: СССРни сақлаб қолиш учун уюштирилган фитнани тушунтириб берувчи 10 та фотосурат

    Москванинг Манежная майдонидаги БТР. 1991 йил, 19 август.

    Москванинг Манежная майдонидаги БТР. 1991 йил, 19 август.
    Фото: Андрей Соловев / «ТАСС» / Meduza

    Путч — инқилоб деганими?

    Путч — бу ҳокимиятни конституцияга зид равишда эгаллаб олиш, давлат тўнтариши. Ҳар ҳолда, Россия расмийлари 1991 йил августида ГКЧП томонидан содир этилган хатти-ҳаракатларга шундай баҳо берган. Путчистлар орасида СССРнинг юқори мартабали амалдорлари: вице-президент Геннадий Янаев, Министрлар Совети раиси Валентин Павлов, мудофаа вазири Дмитрий Язов, ИИВ раҳбари Борис Пуго, КГБ раиси Владимир Крючков ва бошқалар бўлган. ГКЧПнинг номинал етакчиси сифатида Янаев кўрилса-да, бироқ тарихчиларнинг аксарияти уни бир декоратив фигура эканини, фитнанинг бош ташаббускори Крючков бўлганини таъкидлайди.

    Воқеаларнинг омма онгида ўрнашиб қолган талқинига кўра, путч иштирокчилари СССРнинг амалдаги президенти Михаил Горбачёвни ҳокимиятдан четлатиб, мамлакатнинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат (ФҲ) тартибини жорий этишга уринган. ФҲ тартиби сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари фаолиятини тўхтатиш, митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва иш ташлашлар ўтказишни тақиқлаш, ОАВ устидан назорат ўрнатиш ва бошқа чораларни назарда тутарди.

    ГКЧПси нима энди? Унинг иштирокчилари нимани истаган?

    ГКЧП — бу СССРда Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси (ФҲДҚ) номли тузилманинг русча қисқартма номи. Горбачёвни ҳокимиятдан четлатишга қарор қилган совет етакчилари ўзини шундай деб атаган. ГКЧПнинг эълон қилинган мақсади Совет Иттифоқини сақлаб қолиш ва мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни тўхтатиш эди. Қўмита аъзоларининг фикрича, қайта қуриш ва у билан боғлиқ ислоҳотлар мамлакатни пароканда қилган. Хусусан, 1991 йилнинг 20 августига СССР республикалари ўртасида янги иттифоқ шартномасини имзолаш белгиланган эди. Совет Иттифоқининг ўрнига Суверен (Мустақил) Давлатлар Иттифоқи номли конфедерация ташкил этилиши лозим эди ва СССРга аъзо республикаларнинг ҳаммаси ҳам унга қўшилмоқчи эмасди.

    ГКЧП аъзолари бу тўнтаришга уринишга уюштиришига сабаб бўлган омиллардан бири — улар ўз лавозимларидан айрилишдан хавотирланган, деган тахмин ҳам бор: янги иттифоқ шартномаси имзолангудек бўлса, аввалги СССРнинг раҳбарияти ҳокимият тепасида қололмаган бўларди. Хусусан, Михаил Горбачёв 1991 йилнинг июль ойида у РСФСР президенти Борис Ельцин билан янги иттифоқ шартномаси имзолангач, СССР вазирлар маҳкамаси таркибини буткул янгилаш борасида келишувга эришиб олгани ҳақида сўзлаб берганди. Горбачёвнинг тахминига кўра, унинг Ельцин билан ушбу суҳбати КГБ ходимлари томонидан ёзиб олинган ва ГКЧП аъзолари унинг мазмунидан хабардор бўлган.

    ГКЧПнинг Москвадаги матбуот анжумани, 1991 йил 19 август. Марказда — СССР ИИВ раҳбари Борис Пуго, унинг ўнг томонида — СССР вице-президенти Геннадий Янаев.

    ГКЧПнинг Москвадаги матбуот анжумани, 1991 йил 19 август. Марказда — СССР ИИВ раҳбари Борис Пуго, унинг ўнг томонида — СССР вице-президенти Геннадий Янаев.
    Фото: Владимир Мусаэлян ва Александр Чумичев / «ТАСС» / Meduza

    Ельцин қаёқдан пайдо бўлиб қолган ўзи? Ким кимга қарши курашган?

    Борис Ельцин Совет Иттифоқи таркибидаги энг йирик республика — Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси (РСФСР) президенти эди. Айнан РСФСР раҳбарияти (ИИВ, КГБ ва бошқа давлат органларининг Россия бўлинмалари билан биргаликда) ГКЧПга қарши асосий мухолифатни ҳосил қилган. Путчистлар эса, ўз навбатида, бутуниттифоқ даражасидаги тузилмаларга — Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари (хусусан, армия), СССР КГБси, КПСС Марказий комитети (Коммунистик партиянинг бошқарув органи)га таянган. Сирасини айтганда, августдаги қарама-қаршиликни СССР бошқарувининг консерватив қаноти ва Ельцин бошлиқ РСФСР сиёсий раҳбарияти ўртасидаги низо, деб аташ мумкин.

    Ельцин ва Горбачёв СССРни парчалаб ташламоқчи бўлганми?

    Катта эҳтимол билан — йўқ. СССРнинг сўнгги йилларидаги муҳокамаларнинг асосий мавзуси улкан мамлакатдан нима қилиб бўлса-да ниманидир сақлаб қолиш бўлган. Қайта қуриш давомида бошланган ислоҳотлар ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилишга йўналтирилган эди — чунки бунгача бўлган кўринишида совет тизими ўз яшовчанлигини йўқотиб бўлганди. 1980 йил ўрталаридан бошлаб СССР иқтисодиёти инқирозда эди, бунинг оқибатида 1989 йилга келиб социалистик лагер тизими амалда қулади, 1990 йилга келиб эса СССРнинг ўзи парчалана бошлади: республикалар бирин-кетин мустақиллик декларацияларини эълон қила бошлади. Мамлакатнинг кўплаб раҳбарлари республикаларни ушлаб туриш учун ҳокимиятда ресурслар йўқлигини, давлатни сақлаб қолишнинг ягона чораси — бутун тизимни модернизация қилиш ва қайта қуриш эканини тушуниб турарди.

    1991 йилнинг 17 март куни Горбачёв ташаббуси билан мамлакат тарихида биринчи марта бутуниттифоқ референдуми ўтказилган — аҳолига «СССРни тенг ҳуқуқли суверен республикалар федерацияси сифатида янгилаш» керакми ё йўқ, шу масалани ҳал қилиш таклиф этилди. 15 та республиканинг олтитаси (Арманистон, Грузия, Молдова, Эстония, Литва ва Латвия) референдумни қўллаб-қувватлашдан бош тортди, бироқ қолган республикаларнинг аҳолиси давлатни сақлаб қолиш учун овоз берди. Референдум якуни ўлароқ янги иттифоқ шартномаси ишлаб чиқилди ва у 1991 йилнинг 20 август куни имзоланиши керак эди. Кўплаб ички ихтилофларга қарамай, РСФСР раҳбарияти шартномани имзолаш керак, деб ҳисобларди. ГКЧП аъзолари эса ушбу шартноманинг имзоланиши СССРнинг парчаланишини шунчаки расмийлаштиради деб тахмин қилар, шу боис мамлакатни фақат куч ишлатиш йўли билан сақлаш қолиш мумкин ва зарур, деб ҳисобларди.

    Путч вақтида Горбачёв нима билан банд бўлган?

    ГКЧП аъзолари ўз фаолиятини бошлаш учун СССР президенти Қримда дам олаётган вақтни танлаган. Бўлажак путчистлар мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилиш масаласини Горбачёв билан муҳокама қилиш учун 18 август куни Форосдаги президент дала-ҳовлисига борган. Горбачёв рад жавобини берган. Шундан сўнг дала-ҳовлидаги барча алоқа узиб қўйилган (ГКЧП иштирокчилари ўз хотираномаларида бундай қилинганини рад этади). Горбачёв Форосда қамалда қолиб кетган: дала-ҳовлини чегара қўшинларининг Севастополдаги полки қуршаб олган, президентнинг самолёти ва вертолёти эса СССР Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари штаб бошлиғи генерал Игорь Мальцевнинг кўрсатмасига мувофиқ аэропортда тўсиб қўйилган эди. Шундан сўнг телевидение орқали Горбачёвнинг бетоблиги, шу муносабат билан мамлакатдаги ҳокимият вақтинча СССР вице-президенти Янаев зиммасига ўтиши эълон қилинган.

    Михаил Горбачёв тайёрланаётган ҳодисалар ҳақида олдиндан билгани ва ҳатто СССРда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилишини ёқлаб чиққани ҳақида гувоҳликлар бор. Борис Ельциннинг таъкидлашича, Горбачёв Форосда ўтириб олиб, «ҳаммасини билиб турган ва ким ғалаба қозонишини кутган». Путч арафасида ва унинг биринчи кунларида Горбачёв ҳам қўллаб-қувватлаб тургани ҳақида ГКЧП аъзолари ҳам гапирган. Бироқ СССР президентининг путчга бевосита алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар йўқ.

    Путч нимадан бошланган? Барча асосий воқеалар Москвада бўлганми?

    Фавқулодда ҳолат тартиби ва комендантлик соатини жорий этилиши муносабати билан митинг ва норозилик намойишлари СССРнинг кўплаб шаҳарларида бўлиб ўтган, бироқ воқеаларнинг асосий маркази Москва эди. 19 августнинг эрта тонгида СССР мудофаа вазири, ГКЧП аъзоси Дмитрий Язовнинг буйруғига мувофиқ, Москвага қўшинлар киритилган. Танклар ва БТРлар марказий кўчалар ва майдонларга кириб борган, десант қўшинлари эса Останкинодаги телемарказ, Марказий телеграф, радиостанциялар ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини қўриқловга олган. Кун давомида барча телеканаллар орқали фақат бир нарса — «Оққуш кўли» балети билан янгиликлар дастури ва унинг орасида классик мусиқа эфирга узатилган. Соат 11:00 дан бошлаб Москва марказида митинглар бошланган, шу билан бир вақтда кўчаларни зирҳли транспортёрлар эгаллай бошлаган. 17:00 да Ташқи ишлар вазирлиги биносида ГКЧП аъзолари матбуот анжумани ўтказган: вице-президент Янаев, сезиларли ҳаяжон билан, Горбачёвга нисбатан ҳурмат ва «демократлаштириш томон танланган йўлни давом эттириш» зарурлиги ҳақида гапирган.

    Оқ уй олдида нималар бўлган? Халқ ким тараф эди?

    Оқ уйда РСФСР Олий кенгаши жойлашган эди. Борис Ельцин 19 август куни соат 9 дан ўша ерда бўлган, ГКЧПга қарши кураш штаби ҳам шу ерда жойлашган эди. Ельцин бошлиқ РСФСР раҳбарияти ГКЧПнинг ҳаракатларини давлат тўнтариши деб атаб, ўз тарафдорларини Оқ уй ҳимоясига чорлаган. Пешинда йиғилганлар олдига Ельцин чиқиб, бино олдидаги танклардан бирининг устида ўзининг машҳур мурожаатини ўқиб эшиттирган. Шундан сўнг тартибсиз митинг иштирокчилари қуролсиз кўнгиллилар бўлинмаларини туза бошлаган ва РСФСР раҳбариятини эҳтимолий ҳужумдан ҳимоя қилиш мақсадида қўлга илинган нарсалар билан — брусчатка, скамейка, чиқинди баклари ва бошқалар воситасида баррикадалар қуришга киришган. Айни вақтда бино ичида қуролланган одамлар — қўриқчилар, шунингдек, РСФСР ИИВ ходимлари бўлган. 21 августга ўтар кечаси уларнинг сафига Россия милиция мактабларининг қуролланган курсантлари қўшилган. Кўнгиллиларга зирҳли нимчалар ва автоматлар тарқатилгани ҳам маълум қилинган.

    20 август оқшомига келиб Оқ уй атрофида, баъзи маълумотларга кўра, бир неча юз минг одам тўпланган. Ҳужжатлардаги маълумотлар ва гувоҳларнинг сўзларига асосланиб хулоса қилинса, йиғилганлар турфа эди — улар орасида зиёлалар, талабалар ва Афғон уруши фахрийларидан тортиб казаклар ва миллатчиларнинг «Хотира» жамияти аъзоларигача ҳамма бор эди. Қаршилик ҳаракати етакчилари тўпланганларни ҳарбийларнинг жиғига тегмасликка, қўлни қўлга бериб, маълум бир масофа сақлаган бино атрофида туришга чақирарди. Айни вақтда қуролланган қўриқчиларга, агар штурм юз бергудик бўлса, ҳужум қилаётган шахсларга тўғридан-тўғри ўққа тутиш ҳақида кўрсатма берилган эди.

    Лекин барибир штурм юз бермаган, тўғрими? У ҳолда одамлар қаерда ўлган?

    Танкларни қўллаган ҳолда, «Алфа» ва «Вимпел» махсус бўлинмалари жангчилари иштирокидаги штурм уюштириш бўйича камида битта режа бўлган, бироқ охир-оқибат ушбу операцияни бошлаш бўйича буйруқ келиб тушмаган. Шундай буйруқни беришга ваколатли бўлган СССР мудофаа вазири Дмитрий Язов, якунда бундай қилмасликка қарор қилган. Кейинчалик унинг ўзи Оқ уйга ҳеч ким ҳужум қилмоқчи бўлмагани ҳақида ҳикоя қилганди. ГКЧПнинг бошқа аъзолари эса ўз хотираномалари ва кўрсатмаларида «Оқ уй атрофидаги вазиятни кескинлаштираётган жангариларни ажратиб қўйиб, қуролсизлантириш учун» штурм режаси ишлаб чиқилганини таъкидлаган. Режани ишлаб чиқишда қатнашган ҳарбийларнинг бир қисми Оқ уй ҳимоячилари тарафига ўтиб кетган (масалан, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг бўлажак котиби ва Красноярск ўлкасининг губернатори генерал Александр Лебед).

    Айни вақтда 21 августга ўтар кечаси армия зирҳли техникаси комендантлик соати талабларини бажариш учун Москва кўчалари бўйлаб патруль ҳаракатларини амалга ошира бошлаган. Ўша тунда қўлга олишлар бўлмаган, бироқ шаҳарнинг бир қатор жойларида ҳарбийлар ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Садовая ҳалқа йўлининг Янги Арбат кўчаси билан кесишмасида намойишчилар БМП (пиёданинг жанговар машинаси)лар колоннасининг йўлини тўсишга уринган. Техникани тошбўрон қилишган, машиналардан бирини ёқиб юборишган. Аскарлар огоҳлантирувчи ўт очган; ўқлардан бири, рикошет бўлиб, 37 ёшли Владимир Усовни ўлдирган. 28 ёшли Иля Кричевский ёқиб юборилган БМПнинг экипаж аъзоларидан бири томонидан бошига ўқ узилиши оқибатида ҳалок бўлган. 22 ёшли Дмитрий Комар БМПга чиқиб олиб, сўнг ундан улоқтириб юборилган ва гусеницалар остида мажақланиб ҳалок бўлган. Учала қурбон ҳам ўлимидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

    Яъни, ҳарбийлар якунда ГКЧПни қўллаб-қувватламаган?

    ГКЧПга бирин-кетин кўплаб юқори мартабали ҳарбийлар қарши чиқа бошлаган (масалан, ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони Шапошников, ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Чернавин, стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинлари бош қўмондони Максимов). Бироқ 21 августга ўтар кечаси Москва, Ленинград ва бошқа шаҳарларга йўналтирилган бўлинмаларнинг командирлари ҳам кичик рол ўйнамаган. Масалан, Москва ҳалқа автомобиль йўли атрофида колонналар йўлини ҳарбийлар орасида ташвиқот олиб боришга қарор қилган РСФСР халқ депутатлари тўсиб чиққанида, уларга ҳеч ким қаршилик кўрсатмаган. Оқибатда 21 августнинг эрта тонгида мудофаа вазири Язов қўшинларни Москвадан олиб чиқиш ҳақида буйруқ беришга мажбур бўлган. Куннинг иккинчи ярмида эса Горбачёвни кўмак беришга кўндириш ҳаракати муваффақиятсиз тугагач, вице-президент Янаев ГКЧПни тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонга имзо чеккан.

    Иттифоқдош республикаларда нима бўлган? Улар ГКЧП тарафдоримиди ё Ельциннинг?

    Иттифоқдош республикаларнинг раҳбарлари кўп ҳолларда ГКЧП билан тўғридан-тўғри зиддиятга боришдан қочган. Кўплар — хусусан, Беларусь ва Украина ССРлар — сўзда бўлса-да путчистларнинг хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган. Амалда эса республикалардаги қўллов деярли ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган. Масалан, Болтиқбўйи республикаларида ГКЧПни маҳаллий коммунистик партияларнинг раҳбарлари қўллаб-қувватлаган, бироқ бу вақтда уларнинг қўлида амалда ҳеч қандай ҳокимият ва куч йўқ эди.

    Фитначиларнинг кейинги тақдири қандай кечган? Уларни қамашганми?

    1991 йилнинг 22—29 август кунлари ГКЧП аъзолари ва уларнинг айрим тарафдорлари ҳибсга олинган. Кейинчалик уларга нисбатан тайинланган эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атвор ҳақидаги тилхатга алмаштирилган. 1993 йил апрелида суд маҳкамаси бошланган. 1994 йил февралида эса ГКЧП иши бўйича судланаётганлар Давлат думаси (Россия парламенти) қарори билан афв этилган. СССР ички ишлар вазири Борис Пуго 1991 йил августида, уни қўлга олгунларигча, ўз жонига қасд қилиб, ҳалок бўлган.

    19.08.2021, 23:33   Изоҳ (0)   56612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: Афғон аёлларининг ҳаёти «Толибон» ҳокимият тепасига келгунига қадар қандай кечаётганди?

    19.08.2021, 20:41

    ХВЖ «Толибон» ҳокимиятини тан олиш масаласи ноаниқлиги сабабли Афғонистонга ёрдам беришни тўхтатди

    19.08.2021, 19:25

    «Спутник V» дельта штаммга мослаштирилди, АҚШда оммавий қайта эмланиш бошланади. Коронахабарлар

    19.08.2021, 19:10

    «Толибон» Афғонистонда Мустақиллик кунига бағишланган митинг иштирокчиларига қарата ўт очди. Қурбонлар бор

    19.08.2021, 18:11

    Афғонистонда «Толибон»га қарши кучлар АҚШ ва Ғарбдан қурол-яроғ етказиб беришни сўради

    19.08.2021, 15:25

    Байден: «АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб кетилиши кечиктирилиши мумкин»

    19.08.2021, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.