Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германияда икки америкалик амалдор ўзида «Гавана синдроми» белгилари пайдо бўлгач, тиббий ёрдамга мурожаат қилди. Бу ҳақда АҚШ дипломатларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Газета таъкидлашича, бу НАТО давлатларида ушбу синдром бўйича қайд этилган биринчи ҳолат. Тиббий ёрдам сўраган америкаликлар қайси тузилмаларда ишлаши ҳақида WSJ хабар бермаган.

Нашр манбаларига кўра, худди шундай ҳолатлар бошқа Европа мамлакатларида ишлайдиган америкалик амалдорлар орасида ҳам қайд этилган, бироқ америкалик дипломатлар тафсилотларни беришдан бош тортди.

WSJ суҳбатдошларининг таъкидлашича, «Гавана синдроми» аломатлари орасида кўнгил айниши, кучли бош оғриғи, қулоқ оғриғи, чарчоқ ва уйқусизлик бўлган.

«Жабрланганларнинг баъзилари газ экспорти, киберхавфсизлик ёки сиёсий аралашув сингари Россия билан боғлиқ масалаларда ишлайдиган разведка ходимлари ёки дипломатлар эди», — дея хабар берди WSJ америкалик дипломатлар ва текширувдан хабардор манбаларга таяниб.

Давлат департаменти вакили «Гавана синдроми»га чалиниш бўйича янги ҳолатлар ҳақидаги саволга жавоб бермади, лекин бу мавзу АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен учун устувор вазифа эканни қўшимча қилди.

АҚШ разведка агентликлари ҳужумлар ортида Россия ҳукумати туриши мумкин деб тахмин қилди. Москва воқеаларга алоқаси борлигини қатъиян рад этмоқда.

Россиянинг Германиядаги элчихонаси, WSJнинг сўровига жавобан, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг сўнгги баёнотини эслатди. Ўз баёнотида вазирлик Россиянинг «Гавана синдроми»га алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этганди. «Русофобия тарғибот машинаси сохта маълумотларни чиқаришда давом этмоқда», — деган август ойи бошида ТИВ Ахборот ва матбуот бошқармаси директори ўринбосари Александр Бикантов.

Америкалик дипломатлар орасида «Гавана синдроми»нинг биринчи ҳолатлари 2016 йилда Кубада қайд этилган. Ўшандан бери шунга ўхшаш ҳодисалар Ўзбекистон, Хитой ва Россиядаги, яқинда эса Австриядаги дипломатларда аниқланди, деб ёзади WSJ. Польша, Грузия, Тайвань ва Вашингтонда ҳам ушбу синдром бўйича тасдиқланмаган ҳолатлар бўлган. АҚШнинг бир қатор амалдорлари таъкидлашича, симптомлар микротўлқинли нурланиш сингари «йўналтирилган» радиочастота энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2016 йилдан бери дунёнинг турли мамлакатларида ўнлаб америкалик давлат хизматчилари дуч келган ва аниқ тушунтириб берилмаган симптомларни ОАВ «Гавана синдроми» деб атайди. Бу симптомлардан Гаванадаги АҚШ элчихонаси ходимлари биринчи марта шикоят қилган. Улар қулоқларда шовқин ва оғриқ ҳамда бош айланиши ҳақида маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” “Атлетико” футболчисини харид қилса, Ансу Фати жамоадан кетишига тўғри келади 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи Aysel energy корхонаси фаолияти билан танишди
Маҳаллий
Тошкентдаги “Ипподромда” 2 бош от очликдан нобуд бўлди