• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ХВЖ «Толибон» ҳокимиятини тан олиш масаласи ноаниқлиги сабабли Афғонистонга ёрдам беришни тўхтатди

    Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Афғонистонга ёрдам беришни тўхтатди. Бунга республикани эгаллаб олган «Толибон» ҳокимиятининг тан олиниш-олинмаслиги муаммоси сабаб бўлмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «ХВЖ ҳар доимгидек халқаро ҳамжамиятнинг фикрига асосланади. Ҳозирда халқаро ҳамжамиятда Афғонистондаги ҳукуматни тан олиш борасида аниқлик йўқ, бунинг натижасида мамлакат махсус қарз олиш ҳуқуқларидан ёки ХВЖнинг бошқа ресурсларидан фойдалана олмайди», — деб ёзади жамғарманинг коммуникациялар департаменти директори Жерри Райс Twitter’даги баёнотида.

    18 август куни The New York Times АҚШ молия вазири вакилига таяниб ёзишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти «Толибон»нинг 400 миллион долларлик ёрдамдан фойдаланиш имкониятига тўсқинлик қилмоқчи. ХВЖ келаси ҳафта ушбу маблағни Афғонистонга ўтказиши керак эди. Нашр манбасининг айтишича, жамғарма ўз аъзоларининг «Толибон»га бўлган муносабатини аниқлаш мақсадида уларнинг реакциясини кузатиб бормоқда.

    Шунингдек, АҚШ Афғонистоннинг Америка банкларидаги давлат захираларини музлатиб қўйган. ХВЖ маълумотларига кўра, 2021 йил апрель ойи ҳолатида Афғонистон ҳукумати захиралари 9,4 миллиард доллар бўлган, бу мамлакат йиллик ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Бу маблағлар асосан АҚШда сақланади, Америка банкларидаги маблағларнинг аниқ миқдори номаълум, аммо Washington Post маълумотларига кўра, бу миллиардлаб долларни ташкил қилади.

    АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг сўзларига кўра, Вашингтон «Толибон»ни Афғонистондаги қонуний ҳокимият сифатида тан оладими ёки йўқ, буни айтишга ҳали эрта.

    Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов эса Москва бунга шошилмаслигини таъкидлади. Канада ва Европа Иттифоқи расмийлари «Толибон» ҳокимиятини тан олишга тайёр эмаслигини маълум қилган.

    Европа Иттифоқи «Толибон»нинг Афғонистондаги ғалабасини тан олди. Биз улар ким бўлишидан қатъи назар, Кобулдаги расмийлар билан мулоқотни йўлга қўйишимиз керак. ‘Толибон’ урушда ғалаба қозонди, биз улар билан мулоқот қилишимизга тўғри келади», — дейилади Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Шу билан бирга, гап «Толибон» Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида расман тан олиниши ҳақида кетмаётгани айтилган.

    Мавзуга доир:

    • Афғонистон вице-президенти ўзини амалдаги давлат раҳбари деб эълон қилди ва «Толибон»га қарши курашишга чақирди
    • «20 йил аввалги ҳолат билан ҳозиргиси ўртасида катта фарқ бор». «Толибон» Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин биринчи марта матбуот анжумани ўтказди

    19.08.2021, 19:25   Изоҳ (0)   23233
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Спутник V» дельта штаммга мослаштирилди, АҚШда оммавий қайта эмланиш бошланади. Коронахабарлар

    19.08.2021, 19:10

    «Толибон» Афғонистонда Мустақиллик кунига бағишланган митинг иштирокчиларига қарата ўт очди. Қурбонлар бор

    19.08.2021, 18:11

    Афғонистонда «Толибон»га қарши кучлар АҚШ ва Ғарбдан қурол-яроғ етказиб беришни сўради

    19.08.2021, 15:25

    Байден: «АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб кетилиши кечиктирилиши мумкин»

    19.08.2021, 14:24

    Қозоғистон авиакомпаниялари Афғонистон устидан парвозларни тўхтатди

    19.08.2021, 13:11

    Қирғизистонда афғонистонлик қочқинлар норозилик намойиши ўтказди (фото)

    19.08.2021, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.