Афғонистонда ҳукумат тепасига «Толибон» ҳаракати вакиллари келганидан кейин маҳаллий аёлларнинг жангарилардан қочиши, уларнинг таъқибидан хавотирга тушиши, хотин-қизлар таълими ва уларнинг ишлаши бўйича хавотирлар пайдо бўлган. «РБК» нашри Афғонистонда аёллар ҳаёти «Толибон» ҳокимиятга эгаллагунига қадар қандай кечгани ҳақида фоторепортаж тайёрлаган .
Фото: Reuters БМТнинг қочқинлар билан ишлаш бўйича бошқармаси берган маълумотга кўра, Афғонистонда 2021 йил май ойи охиридан бери мамлакатни 250 минг нафарга яқин аҳоли тарк этган, шундан 80 фоизи аёллар ва болалар. «Толибон» аввал, яъни 1996–2001 йилларда Афғонистонни бошқарган даврда аёлларни бошидан тўпиғига қадар тўлиқ ёпиб турувчи махсус кийимда паранжи ёпиниб юриши мажбурий деб белгиланган, аёлларнинг ишлаши, ўқиши, уйдан маҳрам эркак ҳамроҳисиз чиқиши тақиқлаб қўйилган ва ушбу қоидаларни бузганлар тошбўрон қилиб ўлдирилган.
«Толибон» 1996 йилда Афғонистонда ҳокимият тепасига келганида аёлларнинг паранжи ёпиниб юриши мажбурий деб белгиланган. Аёллар жамоат жойларида, асосан, кўк рангдаги зич ипак матосидан тикилган паранжилар ёпиниб юрган. Жангариларнинг махсус полицияси мазкур талабнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширган.
Аёлларнинг махсус чакмони зўравонлик рамзига айланган. 2001 йилда толиблар Буюк Британия ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий операциялари давомида ҳукуматдан четлатилгач, кўплаб афғон хотин-қизлари бу тартибдаги кийинишни тарк айлади, бироқ маҳаллий аёлларнинг аксар қисми диний ва миллий қадриятлар нуқтаи назаридан ушбу тахлит кийиниш ҳамда жамоат жойида ўзни тутиш тартибига риоя қилишда давом этди. Фото: Reuters
2021 йил августида «Толибон» яна мамлакатни эгаллаганидан кейин, аёллар махсус либосининг нархи кескин ошиб кетди. Ўтган йили паранжи 200 афғони (тахминан 2-3 АҚШ доллари) турган бўлса, энди уларнинг ҳар бири учун 2 000-3 000 афғони (23-34 доллар) тўлаб кийимни сотиб олиш мумкин, дея ёзган The Guardian. Афғон аёлларидан бири нашрга берган интервьюсида «Толибон» мамлакатни назорат остига олганидан кейин эрининг кўчада жангарилар эътиборини жалб қилмаслик учун унга паранжи сотиб олишни буюргани ҳақида сўзлаб берган. Фото: Reuters
Ота-оналар ҳам ёш қизлари ҳаёти хавфсизликда бўлиши учун улардан паранжи кийиб юришни илтимос қилмоқда. Кобулда яшовчи аҳолининг учдан икки қисмини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил қилади ва улар «Толибон» раҳбарлик қилган даврда яшамаган, деб ёзмоқда The Guardian. «Паранжи ёпинсам, «Толибон» ҳукуматининг мамлакатни бошқаришга қарши эмаслигимни билдирган бўламан. Уларнинг мени назорат қилишига йўл очаман», — дея газетага ўз шикоятларини билдирган Афғонистонда яшовчи 26 ёшли қиз. Фото: Reuters дея тарихни эслатган Time. 2004 йилда мамлакатда янги конституция қабул қилинди. Қонун инсон ҳуқуқларини қайта тиклаш, жумладан, давлатга аёллар учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш мажбуриятини юклаган. Орадан уч йил ўтиб, Жаҳон банкининг статистикасига кўра, Афғонистонда мактабларда таълим олувчи қизлар сони 41,7 фоизга, 2011 йилда эса 65,6 фоизга етди." data-action="zoom" class="border lazyload" />
2001 йилда «Толибон» мамлакат бошқарувидан четлатилган вақтда Афғонистон мактабларида қизлар деярли таълим олмас эди, дея тарихни эслатган Time. 2004 йилда мамлакатда янги конституция қабул қилинди. Қонун инсон ҳуқуқларини қайта тиклаш, жумладан, давлатга аёллар учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш мажбуриятини юклаган. Орадан уч йил ўтиб, Жаҳон банкининг статистикасига кўра, Афғонистонда мактабларда таълим олувчи қизлар сони 41,7 фоизга, 2011 йилда эса 65,6 фоизга етди. Фото: Reuters
АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кета бошлагач, Толибон» мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги мактабларга ҳужумлар уюштирди, оқибатда қизлар учун таълим масканларининг эшиклари яна ёпилди. БМТниннг болалар бўйича жамғармаси ҳисобланувчи UNISEF маълумотлари бўйича Афғонистонда 3,7 миллион бола мактабларда таълим олмайди, уларнинг 60 фоизи қизлар. Фото: Reuters
Июнь ойида «Толибон» ихтиёрига ўтган Ҳирот вилоятидаги ҳудудларидан бирида ўрта мактаб битирувчиси бўлган қиз Time нашрига берган интервьюсида жангариларнинг ўқув масканида таълим олаётган қизларга босим ўтказиш мақсадида уларга кафанлар юборгани ҳақида гапириб берган. Қизнинг айтишига қараганда қизнинг 13 ёшли синглиси ўқийдиган мактаб «Толибон» вакилларининг ёзма таҳдидлари туфайли ёпилган. «Толибон» қизлар саккиз ёшгача таълим олишининг ўзи етарли деб ҳисоблайди. Бироқ шариатда ҳам ҳар қандай ёшда ҳам илм олиш жоиз эканлиги қайд этилган. Фото: AP Photo сўровнома бўйича 2001 йилдан 2016 йилга қадар Афғонистонда университетларда таҳсил олувчи қизлар сони нолдан 28 фоизга чиққан, аёл ўқитувчилар улуши эса 14 фоизга етган. «Толибон» 15 августда мамлакатни эгаллаб олганидан кейин қизларни университетлардан эвакуация қилиш ишлари бошланди, сабаби жамоат транспортларининг ҳайдовчилари ўз ҳаётини сақлаш, аёлларни элтувчи деган номни олмаслик мақсадида уларни манзилларига элтиб қўйишдан бош тортди, дейилади The Guardian ахборотида. The New York Times маълумотларига кўра Кобул университетида қизларга ётоқхоналарни маҳрам эркакларсиз тарк этиш тақиқланган, Ҳиротда эса «Толибон» талаба қизлар ва аёл ўқитувчиларни олий таълим муассасаларининг биноларига киритмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар беришича таълимни якунлаган, мутахассис қизлар ва аёллар ўз сертификат ҳамда дипломларини ёқиб юбормоқда." data-action="zoom" class="border lazyload" />
Амхерстдаги Массачусетс университетининг илмий ходимлари ўтказган сўровнома бўйича 2001 йилдан 2016 йилга қадар Афғонистонда университетларда таҳсил олувчи қизлар сони нолдан 28 фоизга чиққан, аёл ўқитувчилар улуши эса 14 фоизга етган. «Толибон» 15 августда мамлакатни эгаллаб олганидан кейин қизларни университетлардан эвакуация қилиш ишлари бошланди, сабаби жамоат транспортларининг ҳайдовчилари ўз ҳаётини сақлаш, аёлларни элтувчи деган номни олмаслик мақсадида уларни манзилларига элтиб қўйишдан бош тортди, дейилади The Guardian ахборотида. The New York Times маълумотларига кўра Кобул университетида қизларга ётоқхоналарни маҳрам эркакларсиз тарк этиш тақиқланган, Ҳиротда эса «Толибон» талаба қизлар ва аёл ўқитувчиларни олий таълим муассасаларининг биноларига киритмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар беришича таълимни якунлаган, мутахассис қизлар ва аёллар ўз сертификат ҳамда дипломларини ёқиб юбормоқда. Фото: AP Photo калтакланар, қамоққа олинарди. Франциянинг Liberacion нашри 1997 йилда Кобул шифохоналарида аёлларни даволаш учун қабул қилиш тўхтатилгани, фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно эканлиги, даволанаётган аёллар ҳам тезда шифохонадан чиқариб юборилаётгани ҳақида ёзган." data-action="zoom" class="border lazyload" />
«Толибон»нинг аввалги ҳукмронлик даврида аёлларни фақат аёл шифокорлар даволаши мумкин деб белгиланган эди. Аёл беморларга тегинган эркак шифокор ёки тиббиёт ходимлари омма олдида калтакланар, қамоққа олинарди. Франциянинг Liberacion нашри 1997 йилда Кобул шифохоналарида аёлларни даволаш учун қабул қилиш тўхтатилгани, фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно эканлиги, даволанаётган аёллар ҳам тезда шифохонадан чиқариб юборилаётгани ҳақида ёзган. Фото: AP Photo қайд этган Зора нашри. НАТО 2014 йилда «Толибон» ҳукуматига қарши ва «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг машғулот базаларини йўқ қилишга қаратилган 13 йиллик операцияни тугатгач, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистон Қуролли кучларига аёлларнинг ҳарбий тайёргарлиги, ҳарбий хизматдаги фаолияти юзасидан маслаҳат ҳамда тавсиялар берган, дейилади The New York Times’даги материалда. 2010 йилда НАТО Афғонистон миллий хавфсизлик кучларининг (АNDSF) 10 фоизи аёллар эканини маълум қилган. 2019 йилда Афғонистон Қуролли кучларида умумий аскарлар сонининг 1,6 фоизи аёллар бўлган ва қўшинда 5 минг нафар ҳарбий аёл хизматни ўтаган, дея қайд этган Зора." data-action="zoom" class="border lazyload" />
1996 йилда «Толибон» ҳокимият тепасига келишидан аввал аёлларнинг ҳарбий хизматни ўташига рухсат берилган, кам сонли аёллар ҳарбийлар сафида бўлганларга ҳам тез-тез таҳдидлар бўлиб турган, дея қайд этган Зора нашри. НАТО 2014 йилда «Толибон» ҳукуматига қарши ва «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг машғулот базаларини йўқ қилишга қаратилган 13 йиллик операцияни тугатгач, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистон Қуролли кучларига аёлларнинг ҳарбий тайёргарлиги, ҳарбий хизматдаги фаолияти юзасидан маслаҳат ҳамда тавсиялар берган, дейилади The New York Times’даги материалда. 2010 йилда НАТО Афғонистон миллий хавфсизлик кучларининг (АNDSF) 10 фоизи аёллар эканини маълум қилган. 2019 йилда Афғонистон Қуролли кучларида умумий аскарлар сонининг 1,6 фоизи аёллар бўлган ва қўшинда 5 минг нафар ҳарбий аёл хизматни ўтаган, дея қайд этган Зора. Фото: Reuters
«Толибон» 1996 йилда ҳокимият тепасига келган вақтгача аёллар сиёсий фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлган. 1978 йилдаги апрель инқилобидан кейин, Афғонистонда совет социалистик дунёвий ҳукумати ўрнатилди, Анахита Ратебзад маданият вазири ҳамда Бутунафғон аёллар уюшмасига раҳбар бўлди. 15 августда мамлакатдан қочиб кетган, БААда бўлиб турган Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани 2018 йилда Вардак вилоятидаги Майдамшаҳр шаҳри ҳокимлигига 26 ёшли Зарифа Гафарини тайинлаган. Вардак «Толибон» қўллаб-қувватланадиган, йўллари хавфсиз ҳудуд ҳисобланади, дейилади The New York Times маълумотида. Гафари ҳам толибларнинг бир неча марта унга таҳдид қилгани ҳақида гапирган. Фото: AP Photo
«Толибон» 2001 йилда Афғонистон ҳукуматидан четлатилганидан кейин Кобулда яшовчи Шакила Нодирий таксичилик қиладиган турмуш ўртоғидан машина ҳайдашни ўргатишни илтимос қилган. 2008 йилда аёл ва унинг эри автомактаб очишди. Нодирийга жамоат транспортида беодоблик билан муносабат билдирилган, шилқимлик қилинган аёллар мурожаат қилишни бошлаган, дейилади Reuters хабарида. Нодирий агентликка берган интервьюсида мамлакатдаги консерватив фикрловчи кишилар тез-тез таҳдид қилиши, аёлларнинг машина бошқариши диний қарашларга зид эканлигини таъкидлаши ҳақида гапирган. Маълум вақт ўтгач аёл ва унинг эрига қилинаётган таҳдидлар камайган, бироқ эркак ҳайдовчилар барибир Шакилага йўлларда халақит қилишади ва баъзан уларнинг ҳурмача қилиқлари сабаб Нодирий хавфли маневрлар қилишга мажбур бўлади. Фото: Reuters ўз зиммасига тушганидан кейин 2011 йилда Ҳиндистонга, кейинчалик Данияга қочиб кетган. Попал нафақат унга, балки унинг оиласига ҳам таҳдидлар қилингани, бир неча марта телефон рақамини алмаштиришига тўғри келганини тан олган. 2021 йилда Токиода ўтадиган Паралимпия ўйинларида Афғонистон номида илк бор аёл спортчи – Закия Ҳудададий иштирок этиши режалаштирилганди. Бироқ толиблар яна ҳокимиятни эгаллаганидан кейин мамлакатда аёллар спорти йўқ бўлиб кетиши мумкин. Велопойгалар бўйича терма жамоа сардори Рухсор Ҳабибзой «Толибон»нинг ҳеч қачон аёлларнинг спорт билан шуғулланишига, ўқиши ёки ишлашига рухсат бермаслигини таъкидлаган. «Улар бизнинг велосипедда юришимизга рухсат бериши мумкинми? Толиблар бизни отиб ташлайди», — деган Ҳабибзой." data-action="zoom" class="border lazyload" />
Афғон аёллари спорт билан профессионал тарзда шуғулланишади. 2007 йилда футбол бўйича Афғонистон терма жамоаси ташкил қилинган. Жамоа сардори Холида Попал мамлакатда аёллар футболи учун масъулият ўз зиммасига тушганидан кейин 2011 йилда Ҳиндистонга, кейинчалик Данияга қочиб кетган. Попал нафақат унга, балки унинг оиласига ҳам таҳдидлар қилингани, бир неча марта телефон рақамини алмаштиришига тўғри келганини тан олган. 2021 йилда Токиода ўтадиган Паралимпия ўйинларида Афғонистон номида илк бор аёл спортчи – Закия Ҳудададий иштирок этиши режалаштирилганди. Бироқ толиблар яна ҳокимиятни эгаллаганидан кейин мамлакатда аёллар спорти йўқ бўлиб кетиши мумкин. Велопойгалар бўйича терма жамоа сардори Рухсор Ҳабибзой «Толибон»нинг ҳеч қачон аёлларнинг спорт билан шуғулланишига, ўқиши ёки ишлашига рухсат бермаслигини таъкидлаган. «Улар бизнинг велосипедда юришимизга рухсат бериши мумкинми? Толиблар бизни отиб ташлайди», — деган Ҳабибзой. Фото: Reuters
Reuters’нинг ёзишича, Ғазни вилоятида яшовчи 33 ёшли Катера отасининг буюртмаси билан жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида кўр бўлиб қолган. Аёл соғлом бўлган вақтида криминал полицияга ишга кирган. Отаси ушбу қарорни гарчи куёви бунга қаршилик билдирмаган бўлса ҳам қувватламаган. Аёлнинг сўзларига кўра, у отасининг ўзини зимдан кузатиб юрганини кўрган ва оила бошлиғи «Толибон» вакилларига буни буюртма қилган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Аёл полицияда уч ой ишлаб, кейин бўшаб кетган, у идорада кетганига қарамай ҳужумга учраган. Улар аёлни отиб, кўзига мил тортган. «Толибон» аъзоси ушбу жиноят ҳақида билиши, лекин гуруҳнинг воқеага алоқаси йўқлиги ҳақида гапирган. Фото: Reuters гапирган. Толиблар ҳокимият тепасига келишидан маълум вақт аввал никоҳга мажбурлаш ҳолатлари сабаб Россияга қочиб кетган аёл чегара ортида узоқ вақт қолиб кетгани туфайли ортга қайтарилган, дейилади BBC суриштирувида. Аёл оиласи, уч аёл, хусусан 12 ёшли қизи, бир нафар эркак билан бирга Петербургга келган. Улар Финляндия билан чегарадан ноқонуний тарзда ўтишга уринган ва жавобгарликка тортилган. «Улар М.ни мажбуран турмушга бермоқчи бўлган «Толибон» зулмидан қочиб келишган», — дея BBC’га ахборот берган аёллар-ҳимоячиси, адвокат Ольга Цейтлина. Аёл ва қизни эркаклардан алоҳида қайтариб юборишди, Цейтлинанинг сўзларига кўра уларнинг тақдири не кечиши номаълум. Сабаби улар «Толибон» яна ҳукумат тепасига қайтган вақтда Афғонистонга келган." data-action="zoom" class="border lazyload" />
«Толибон» Афғонистонни эгаллагач, қизларни жангариларга мажбурлаб эрга бериш ҳолатлари кўпаяди. Режиссёр ва Afghan Films киностудияси директори Саҳра Каримий толиблар уни ўлдириши мумкинлигидан хавотирда ва уларнинг болаларни, қизларни ўғирлаб келин сифатида сотишни бошлаши ҳақида гапирган. Толиблар ҳокимият тепасига келишидан маълум вақт аввал никоҳга мажбурлаш ҳолатлари сабаб Россияга қочиб кетган аёл чегара ортида узоқ вақт қолиб кетгани туфайли ортга қайтарилган, дейилади BBC суриштирувида. Аёл оиласи, уч аёл, хусусан 12 ёшли қизи, бир нафар эркак билан бирга Петербургга келган. Улар Финляндия билан чегарадан ноқонуний тарзда ўтишга уринган ва жавобгарликка тортилган. «Улар М.ни мажбуран турмушга бермоқчи бўлган «Толибон» зулмидан қочиб келишган», — дея BBC’га ахборот берган аёллар-ҳимоячиси, адвокат Ольга Цейтлина. Аёл ва қизни эркаклардан алоҳида қайтариб юборишди, Цейтлинанинг сўзларига кўра уларнинг тақдири не кечиши номаълум. Сабаби улар «Толибон» яна ҳукумат тепасига қайтган вақтда Афғонистонга келган. Фото: Reuters ваъда қилган. Аёлларга ҳукуматда шариат қоидаларига риоя этган ҳолда ишлаш таклифини ҳам берган. «Толибон» расмий вакили ТОLО телеканалига берган интервьюсида шундай деган: «Энди бутун дунё «Толибон»нинг мамлакатни бошқарувчи амалдаги куч эканини тан олади. Одамларнинг ҳамон биздан қўрқаётганидан ҳайратдаман», — деган у эфирда. The New York Times нашри интервьюдан бир неча соат ўтгач, афғонистонлик телебошловчи Ҳадижа Аминнинг толиблар журналистларни номуайян вақтга ишдан четлатганини билдирганини маълум қилган." data-action="zoom" class="border lazyload" />
Ҳозир «Толибон» аёлларнинг ҳижоб кийиб, ишлаши ва ўқишига рухсат берилишини ваъда қилган. Аёлларга ҳукуматда шариат қоидаларига риоя этган ҳолда ишлаш таклифини ҳам берган. «Толибон» расмий вакили ТОLО телеканалига берган интервьюсида шундай деган: «Энди бутун дунё «Толибон»нинг мамлакатни бошқарувчи амалдаги куч эканини тан олади. Одамларнинг ҳамон биздан қўрқаётганидан ҳайратдаман», — деган у эфирда. The New York Times нашри интервьюдан бир неча соат ўтгач, афғонистонлик телебошловчи Ҳадижа Аминнинг толиблар журналистларни номуайян вақтга ишдан четлатганини билдирганини маълум қилган. Фото: AP Photo ўтказган. Акцияда камида тўрт аёл қатнашган ва улар махсус шиорлари билан ҳайқирган. Аёллар ишлаш, ўқиш ва сиёсатда иштирок этишни исташини билдирган. Al Jazeera мухбири эълон қилган видеода аёлларнинг атрофида қуролланган шахсларнинг юргани кўринади, бироқ улар митинг ўтказаётганларга нисбатан куч ишлатмаган." data-action="zoom" class="border lazyload" />
«Толибон» вакиллари аёлларга нисбатан зўравонликлар бўлмаслигини қайд этмоқда. «Аёлларга нисбатан нотўғри муносабат бўлмайди, лекин биз ислом қадриятларига ҳурмат билан қарашимиз шарт», — деган толиблар. 17 августда Кобулда аёллар мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларининг поймол бўлишига қарши митинг ўтказган. Акцияда камида тўрт аёл қатнашган ва улар махсус шиорлари билан ҳайқирган. Аёллар ишлаш, ўқиш ва сиёсатда иштирок этишни исташини билдирган. Al Jazeera мухбири эълон қилган видеода аёлларнинг атрофида қуролланган шахсларнинг юргани кўринади, бироқ улар митинг ўтказаётганларга нисбатан куч ишлатмаган. Фото: AP Photo
Изоҳ (0)