Марказий банк 20 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12 сўмга пастлаб, 10 632 сўмни ташкил қилди. Евро 34,26 сўмга пастлаб, 12 436,25 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 8,31 сўмга пастлаб, 10 644 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет тўртинчи кун пастлади.
Изоҳ (0)