Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилояти Уйчи туманида Damas 12 ёшли қизни уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йил 9 август куни соат 13:30 ларда Уйчи тумани «Шафтоли» МФЙ ҳудудида 1987 йилда туғилган фуқаро Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Уйчи туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 4-синфида ўқиган, 2009 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати сабабли шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан аввал Самарқандда бошқарувни йўқотган Lacetti иккита «Жигули» ва Damas’га урилгани, Навоийда бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетгани ҳамда Жиззахда Cobalt ва «ЗИЛ» тўқнашуви оқибатида йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди