• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хабар берилганидан сўнг ҳам 40-45 дақиқа ўтиб келишди». Қаршида чемпион йигитнинг калтакланганига гувоҳ бўлганлар қотилликнинг олдини олиш мумкин бўлганини айтмоқда

    Қарши шаҳрида содир бўлган мудҳиш қотиллик ҳақида гапирган воқеа гувоҳлари 102 қисқа рақамларига хабар берилганидан сўнг, ИИБ ходимлари воқеа жойига 40-45 дақиқада етиб келганини, шу боис қотилликнинг олди олинмаганини айтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган суҳбатдош 102 қисқа рақамларига қилинган қўнғироқлар вақтини ҳам кўрсатди.

    «102 га шахсан ўзим уч марта қўнғироқ қилдим. Воқеа ҳақида айтиб, тез етиб келинг, ҳозир ўлдириб қўйишади, дедим. Хўп, ариза қабул қилинди, ёзиб олдик, дея менга қўполлик қилишди. Келаверишмагач, 09:51 да яна телефон қилдим. Яна келишмагач, соат 10:11 да яна тердим. Ҳеч бўлмаса рация орқали хабар бериб, номерсиз қора Gentra’ни ушланглар, дедим. Хуллас, ИИБ ходимлари воқеа ҳақида хабар берилганидан сўнг ҳам 40-45 дақиқа ўтгач келишди. Улар келишганда эса, безори болалар йигитни яримжон ҳолатда машинага тиқиб олиб кетишганди. Атрофда кўпчилик бор эди, аммо ҳеч ким ёрдам бермади. Мен ҳам қиз бола бўлганим учун йигитларнинг қўлидаги пичоқни кўриб, ёрдамга боролмадим», — дейди исм-шарифи сир қолишини сўраган суҳбатдош.

    Фото: «Дарё»

    Суҳбатдошнинг айтишича, ИИБ ходимлари ўз вақтида етиб келганида мудҳиш қотилликнинг олди олинган бўларди.

    «Ҳеч бўлмаса номерсиз машина ортидан тушиб, чалажон бўлса-да, ўша йигитни олиб қолишарди. ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб келишгунча безорилар йигитни Чироқчи туманининг Еттитом қишлоғига олиб кетишган. Ходимларнинг шунчалик секин ҳаракатланиши оғир оқибатларга олиб келди», — дейди воқеа ҳақида гапирган гувоҳ.

    Суҳбатдошнинг маълумот беришича, кўпчилик томонидан калтакланган Элбек Раҳимов кўп қаватли уйлар томондан, профилактика инспекторининг хизмат уйи рўпарасидаги панжарадан сакраб ўтган ва кўчага йиқилган. Темир жисм билан урилган Элбек атрофга нажот кўзи билан боққан. Аммо ҳеч ким ёрдамга келмаган.

    Мўтабар Азизова.

    Мўтабар Азизова.
    Фото: «Дарё»

    «Биз воқеа ҳақида хабар топганимиздан сўнг тезда маҳалла идорасига ўрнатилган сигнализация орқали Миллий гвардияга хабар бердик. Улар ҳам 15 дақиқада етиб келишди», — дейди «Чўлқувар» МФЙ раиси ўринбосари Мўтабар Азизова.

    Журналистлар сўровига жавоб берган Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси қўриқлаш хизмати масъули, техника бўлими бош мутахассиси Баҳром Ёқубов эса маҳалладан Миллий гвардияга соат 09:42 да хабар борганини, Миллий гвардия ходимлари маҳалла идорасига соат 09:47 да етиб келган.

    Миллий гвардия ходими Алишер Ҳакимовнинг “Дарё” мухбирига қўшимча маълумот беришича, улар чақирилган манзилга етиб борганда, воқеа МФЙ идорасидан сал нарида содир бўлгани, ўша ерга боришлари лозимлиги айтилган.

    “Воқеа жойига борганимизда кимнингдир оёқ кийими, темир жисмларга кўзимиз тушди. Сўнгра, одамларни тинчлантириб, профилактика инспекторига қўнғироқ қилдик. У судда эканини айтиб, тезда келишини билдирди. Сўнгра тахминан беш-ўн дақиқадан сўнг, воқеа жойига етиб келди. Биз камераларни ҳам кўздан кечирдик”, — дейди Алишер Ҳакимов.

    Фото: «Дарё»

    Масъулнинг айтишича, Миллий гвардия ходимлари одатда воқеа жойига чақирилгач, вазиятни тинчлантириб, сўнгра ортга қайтади.

    Кузатув камераларига эътибор қаратиладиган бўлса, воқеа иштирокчилари чалажон Элбек Раҳимовни соат 09:45 да машинага мажбурлаб тиқиб, воқеа жойидан олиб кетган.

    Воқеа ҳақида гапирган Ҳулкар Жалилова ҳам ИИБ ходимлари воқеа жойига жуда кеч келганини, дўппосланган йигит ваҳшийларча калтакланганини айтмоқда.

    Ҳулкар Жалилова.

    Ҳулкар Жалилова.
    Фото: «Дарё»

    «Бунда ота-оналарнинг айби бор. Тушунмаяпман, бундай безори болаларга ким тарбия берган, нега бу даражада ваҳшийликка қўл уришди», — дейди Ҳулкар Жалилова.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ИИБ ходимларининг воқеа жойига жуда кеч — 40-45 дақиқада етиб келгани ҳақидаги фикрларга жавобан 102 қисқа рақамларига чиқиб, вазиятни тез орада ойдинлаштириб, ИИБ ходимларига қачон чақирув бўлгани ҳамда воқеа жойига қачон етиб борганини ойдинлаштириб беришини маълум қилди. Аммо орадан салкам уч соат ўтса-да, бундай ахборот бермади. Қайта-қайта қилинган телефон қўнғироқларига жавоб бермади.

    Воқеа жойи.

    Воқеа жойи.
    Фото: «Дарё»

    Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг расмий Telegram-каналида воқеа юзасидан берилган қўшимча ахборотга кўра, марҳум Элбек Раҳимовнинг кўп қаватли уйидан чиқишини кутиб турган етти нафар шахс уни қарши олиб, совуқ қуроллар билан бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказган. Сўнгра Gentra автомашинасига мажбуран миндириб, жиноий қилмишларини яшириш мақсадида Чироқчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб ташлаган. Натижада Элбек Раҳимов кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, шу куни шифохонада вафот этган.

    Қотилликда гумон қилиниб қўлга олинганлар.

    Қотилликда гумон қилиниб қўлга олинганлар.
    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    «Жиноятни ‘иссиқ излар’да фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув тадбирлари натижасида шу куннинг ўзида жиноятга алоқадор Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшовчи фуқаролар — Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А.лар ушланган. Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокурори томонидан З.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л», «п» бандлари (бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланди», — дейилади вилоят ИИБ расмий каналидаги ахборотда.

    Қотилликда гумон қилиниб қўлга олинганлар.

    Қотилликда гумон қилиниб қўлга олинганлар.
    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    Вилоят ИИБ, шунингдек, Қаршида айнан шу воқеа билан боғлиқлиги хабар берилган яна бир видеога муносабат билдириб, ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда жиноятни фош этиш мақсадида тезкор суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    18.08.2021, 20:25   Изоҳ (0)   179346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим жараёнлари анъанавий тарзда бошланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    18.08.2021, 20:10

    Фото: Тошкент орқали эвакуация қилинаётган Европа Иттифоқи ва Афғонистон фуқаролари

    18.08.2021, 19:42

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспортлари сотувга қўйилади

    18.08.2021, 19:15

    Шавкат Мирзиёев Ангела Меркель билан фуқароларни Афғонистондан Ўзбекистон орқали эвакуация қилиш жараёнини муҳокама қилди

    18.08.2021, 18:52

    Ўзбекистон афғон қочқинларини қабул қилиб, Сурхондарёдаги чодирли шаҳарчага жойлаштирди

    18.08.2021, 18:44

    Тошкент метрополитени олти ойда 47 миллион йўловчи ташиди

    18.08.2021, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.