Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

YouTube’да токиолик дизайнер Томохиро Окадзаки «Гугуртлар» номли ролиги машҳурликка эришди, деб хабар беради Esquire.

Кадр: Instagram

Кадр: Instagram

Видео бир неча дақиқа давом этади, аммо уни яратиш учун анча меҳнат қилинган. Январь ойидан августга қадар дизайнер Instagram’даги саҳифаси орқали гугуртлар билан боғлиқ қисқа сюрреалистик видеолар билан бўлишиб келган ва якунда улардан саккиз дақиқали битта ролик йиққан.

Дизайнер ўз ишида стоп-моушен техникасидан фойдаланган. Видеода гугуртлар турли деформацияларга учрайди, суюқлашади, ялпоқлашади, кўпаяди, буюмлар орасидан ўтади.

Окадзаки гугуртлардан ташқари оддий материаллар — қоғоз, ип, қалам ва бошқа қўл остидаги предметлардан фойдаланган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари японияликнинг видеосини ҳайрат билан қабул қилган. Ролик остидаги изоҳларда Окадзакини «сеҳргар», унинг ишини эса «феноменал» деб атамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда япониялик дизайнерлар тирик одамдан ажратиб бўлмайдиган компьютер қизни яратганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Иқтисодиёт
Банклар, IT ва саноат: Ўзбекистоннинг энг юқори ойлик тўланган соҳалари эълон қилинди
Маҳаллий
Бўстонлиқдаги хонадонларнинг бирида газ чақнади